Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркор – тараққиётнинг етакчи кучи
674
Ҳар бир ҳудуднинг иқтисодий тараққиёти ва салоҳияти унинг тадбиркорлик ва ишлаб чиқаришга яратилган кенг имкониятлари билан белгиланади. Бу эса, ўз навбатида, ўша ҳудуднинг ижтимоий ривожига, аҳоли фаровонлигига, соҳалардаги муаммоларнинг ечимига хизмат қилади.
Тадбиркор – тараққиётнинг етакчи кучи

Қолаверса, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг самарадорлиги уларга яратилаётган шароитлар, берилаётган имтиёзларга ҳам боғлиқ. Шу боис ҳам юртимизда тадбиркорлик субъектларига зарур шарт-шароитларни яратиш устувор вазифа этиб белгилаб қўйилган.

Вилоятимизда ушбу вазифалар ижроси юзасидан қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда. Бундан эса тадбиркорлар беҳад мамнун. Буни Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида қад ростлаётган “Зарбдор Универсал Логистика” МЧЖ мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Дастлаб қурилиш ишлари олиб борилаётган мазкур обектнинг фаолияти, мақсади ва келгусидаги режаларига тўхталсак.

 2017 йилда қурилиши бошланган ва 2020 йилгача тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган мазкур лойиҳага 23 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилган. Лойиҳанинг умумий ер майдони 35 гектар бўлиб, шундан 19 гектари қурилиш ости, қолган 16 гектар майдон эса интенсив боғ яратиш, кўкаламзорлаштириш ва бошқа йўналишларга мўлжалланган.

Яна бир аҳамиятли жиҳати тадбиркор Солижон Маҳкулов бу ерда замонавий типдаги гидропоник иссиқхона ташкил қилишни ҳам режалаштирган. Энг муҳими, мазкур лойиҳа тўлиқ ишга тушганидан сўнг нафақат экспорт ҳажми ошади балки 400 нафардан ортиқ юртдошларимиз ишга жалб қилиниб, қанчадан-қанча ёшлар иш билан таъминланади.

Бизнес муҳитининг тобора яхшиланиб бораётганлигини тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш, улар учун божхона тизимидаги айрим тўсиқларни бартараф этиш, рўйхатга олиш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш ҳамда соддалаштириш ва бошқа шу каби қулайликлар яратиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, такомиллашиб бораётган қонунчилик асосларида ҳам кўриш мумкин.

Жумладан, бугунги кунда Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан “Зарбдор Универсал Логистика” МЧЖ фаолиятида қулайлик яратиш, божхона тизимида муаммо юзага келмаслиги учун масъул ходимлар бириктирилган. Соҳа мутахассислари эса тадбиркорларни қўллаб-қуватлаш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида юртимизда ишлаб чиқилаётган қарор ва фармонлар, қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги “Агросаноат лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида олиб кириладиган иссиқхоналар ва иссиқхона қурилиш конструкцияларини божхона тўловларидан 2021 йилнинг 1 январига қадар озод қилиш тўғрисида”ги фармойишининг мазмун-моҳияти юзасидан ишбилармонларга тушунчалар бериб келмоқда.

Мақсад битта, у ҳам бўлса тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятини янада жонлантириш, экспортбоп товарлар ҳажмини кўпайтириш.

 Жиззах вилоят

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

7.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг