Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қонун устуворлиги таъминланди
181
Божхона органлари томонидан божхона қонунчилиги бузилишини олдини олишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича юритилган ҳужжатлар эса тегишли тартибда суд идоралари томонидан кўриб чиқилмоқда.

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан бошқарманинг Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22721 ҳамда 22723-моддалари билан юритилган жами 47 та маъмурий иш ҳужжатлари 2020 йилнинг 20 ва 27 август кунлари Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Маъмурий суди биносида кўриб чиқилди.

Ўтказилган суд мажлиси якунига кўра, 2020 йилнинг июль-август ойлари давомида Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан аниқланган ҳолатлар бўйича ушлаб қолинган жами 1 миллиард 34 миллион сўмлик товар-моддий бойликларидан 803 миллион сўмлик қисми давлат эгалигига ўтказилган бўлса, жами 206 миллион сўмлик товарлар яроқсиз ҳолда бўлганлиги сабабли, белгиланган тартибда йўқ қилиш белгиланди.

Суд жараёнида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган жами 57 нафар фуқароларга нисбатан умумий қиймати қарийиб 60 миллион сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Шунингдек, 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан юритилган маъмурий иш ҳужжатлари бўйича суд  идоралари томонидан жами 3,5 миллиард сўмлик товарлар давлат эгалигига ўтказилган.

Таъкидлаш жоизки, Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан божхона соҳасига оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари олдини олиш мақсадида ОАВ ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда мунтазам равишда тарғибот ишлари амалга оширилиб келинмоқда. 

Наманган вилояти божхона бошқармаси

Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими

5.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг