Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарёда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан очиқ мулоқот ўтказилди
483
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини ошириш ва эспортёрларни қўллаб-қувватлаш ҳамда вилоятда фаолият кўрсатаётган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари томонидан экспорт-импортни амалга оширишдаги мавжуд муаммоларга бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди.
Сирдарёда ташқи  иқтисодий  фаолият  қатнашчилари  билан  очиқ мулоқот  ўтказилди

Очиқ мулоқотда Сирдарё вилояти хокимлиги, прокуратура,  иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, адлия, солиқ бошқармалари, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Савдо-саноат палатаси, банк, сертификация органларининг маъсул ходимлари, хусусий тадбиркорлар ва вилоятда фаолият  кўрсатаётган  ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари  иштирок  этдилар.

Тадбир иштирокчиларига бугунги кунда экспорт-импортни амалга оширишдаги мавжуд муаммолар, Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини ошириш ва эспортёрларни қўллаб-қувватлаш, хамда экспортёр корхоналар томонидан хорижий хамкорлар билан мева-сабзовот маҳсулотларига жаҳон бозорларидаги нархлардан паст бўлмаган нархларда шартномалар тузиш ва экспортга чиқариш, дебитор қарздорликнинг олдини олиш, божхона тўловларидан берилган имтиёзлардан тўғри ва мақсадли фойдаланиш ҳақида батафсил ахборот берилди.

Муҳокамалар давомида жорий йил 1 сентябрдан бошлаб божхона омборларида 6 ойдан ошиқ муддатда сақланаётган товарлар учун Президент Фармонлари асосида имтиёзлар қўлланилиши бекор қилинганлиги тадбир иштирокчиларига етказилди.

Давлат божхона хизмати органларида коррупцияга қарши кураш борасида олиб борилаётган ишлар ҳам таҳлил қилиниб,  божхона ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари кузатилганда зудлик билан бошқарманинг ишонч телефонига қўнғироқ қилиниши лозимлиги  эслатиб ўтилди.

Мулоқот сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига  тегишли   мутахасислар  томонидан  жавоблар  олишди.                  

Сирдарё    вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати 

7.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг