Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси экспорт ёки импорт қилинган асосий товарларга доир божхона статистикасини олиш имкониятини жорий қилди
499
Давлат божхона қўмитаси ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун 2020 йил 1 октябрдан эътиборан навбатдаги интерактив маълумотни жорий қилди.

Эндиликда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари божхона органларига мурожаат қилмасдан туриб, импорт ва экспорт қилинаётган асосий товарларнинг божхона статистикаси тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида интернет тармоғи орқали олишлари мумкин.

Мазкур янгилик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги “Божхона маъмурчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” ПФ-6005-сон Фармони билан тасдиқланган 2020 — 2023 йилларда божхона маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш Концепциясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” ижроси доирасида йўлга қўйилди.

Интерактив маълумотлар ўз ичига экспорт ва импорт қилинган товарлар тўғрисидаги ҳамда ҳудудларнинг экспорт ва импорт салоҳияти тўғрисидаги статистик маълумотларни қамраб олади.

Экспорт ва импорт қилинган товарлар Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасидаги номлари асосида келтирилган бўлиб, уларнинг миқдори ва қиймати кўрсатилган.

Интерактив маълумотнинг қулайлиги шундақи, ушбу маълумотларни ҳудудлар кесимида, маълум бир вақт оралиғи бўйича ёки аниқ бир давлатлар мисолида ҳам олиш мумкин.

Ҳудудларнинг экспорт ва импорт салоҳиятига доир умумий рақамларни ҳам худди шу зайлда маълум бир вақт оралиғи бўйича ёки аниқ бир давлатлар мисолида олиш мумкин.

Ушбу маълумотлар ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига бизнес ҳаракатларини тўғри йўналтиришда ва истиқболли режалар тузишда амалий ёрдам бўлиб хизмат қилади.

Интерактив маълумотдан ҳозироқ фойдаланинг ва бунга ўзингиз ҳам ишонч ҳосил қилинг!

2.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг