Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология марказида “Дунёни уйғотган – она тилимсан” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди
379
2020 йил 21 октябрда Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 31 йил тўлиши ва бу санани Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ жорий йилда илк маротаба кенг миқёсда байрам сифатида нишонлашмоқда.
Миллий кинология марказида “Дунёни уйғотган – она тилимсан” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди

Мазкур байрамни нишонлаш доирасида Миллий кинология маркази томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан марказда “Дунёни уйғотган она тилимсан” мавзусидаги давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, халқаро олтин қалам совриндори Дилшод Ражаб, Сергели тумани ҳокимлиги маънавият бўлими бошлиғи, таниқли актёр Равшан Жўраев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сергели туман Кенгаши раиси Азизжон Қаюмовлар иштирок этишди.

Шунингдек, тадбир давомида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида китоб ярмаркаси ташкил этилди. Марказда тайёрланаётган хизмат итлари ёрдамида умумий машқ курси бўйича чиқишлар ўзбек тилида намойиш этилди.

Давра суҳбатида Марказ шахсий таркиби, Миллий гвардия, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ҳамда ҳудудий божхона бошқармаларидан келган тингловчилар иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

 

15.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг