Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Уяли телефонларни ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш наф бермади
501
Товар моддий бойликларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Уяли телефонларни ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш  наф бермади

Хусусан, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолатига чек қўйилди.

Тадбир давомида Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳи ҳудудида умумий қиймати 161,3 миллион сўмлик 14 дона қимматбаҳо уяли телефонларни кейинчалик қайта сотиш мақсадида хорижий рейс билан учиб келган фуқаролардан йиғиб олаётган фуқаро Б.А. ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

21.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг