Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарёда ўтказилган брифинг тафсилотлари
317
Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар қаторида божхона органлари фаолиятини тубдан ўзгартириш ва бунинг натижасида фуқаро ва тадбиркорларга янада кўпроқ қулайликлар яратиш масаласига алоҳида эътибор берилмоқда.
Сирдарёда ўтказилган брифинг тафсилотлари

Соҳада амалга оширилаётган ишлар таҳлили ҳамда жорий йилнинг 9 ойлик якунлари хусусида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.Хатамов иштирокида “Сирдарё” телевидениясида брифинг ташкил этилди.

Дастлаб рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, Сирдарё вилоятининг 9 давомида ташқи савдо айланмаси  408,16 млн. АҚШ долларни ташкил этди. Жумладан, 113,37 млн. АҚШ долларини ташкил этувчи товарлар, яъни, ун, мева-сабзавот, калава ип, пахта толаси, тери ва улардан ясалган буюмлар, фармацевтика маҳсулотлари 29 та давлатга экспорт қилинди. Асосий ҳамкор давлатлар Афғонистон, Россия Қозоғистон, Хитой, Бангладеш, Тожикистон, Покистон, Украина, Туркия давлатлари ҳисобига тўғри келмоқда.

Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган карантин қоидаларига тўла амал қилган ҳолда вилоятнинг “Гулистон”, “Сайхун” ва “Ховос” ТИФ божхона постлари томонидан товарларнинг экспорт-импорт операциялари тезкорлик билан ва соддалаштирилган тартибда 24 соат мобайнида куну-тун амалга ошириб келинмоқда. “Сирдарё” чегара божхона пости орқали эса юк автомашиналарининг ҳаракати узлуксиз давом этмоқда.

Жорий йилнинг 9 ойида импорт қилинган товарлардан қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида жами 121,81 млрд.  сўмлик божхона тўловлари давлат бюджетига ундирилди. Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 469,05 млрд. сўмлик божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган. Бу эса ўз ўрнида маҳаллий рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда инновацион ғоялар устида ишлашга хизмат қилади.

 Шу билан бирга, брифингда “Яширин иқтисодиёт” улушини қисқартириш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси”нинг 20-сонли баёни талабларидан келиб чиқиб, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси вилоят ДХХ, Чегара қўшинлари, Ички ишлар, Транспорт, Миллий гвардия бошқармалари ва Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари билан ҳамкорликда “Сирдарё” чегара божхона пости орқали коронавирус инфекцияси кириб келиши ва унинг тарқалишини олдини олиш бўйича ҳамкорликда амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан ҳам маълумотлар бериб ўтилди. Чегара божхона постларида фаолият олиб бораётган ходимларнинг  соғлигини асраш ва шахсий таркиб орасида “COVID-19” инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида божхона постларидаги ходимларга махсус ҳимоя воситалари ва дизенфекцион воситалар режа асосида тарқатилмоқда. Ходимлар белгиланган талаб ва қоидаларга тўлиқ риоя этилган ҳолда хизмат вазифаларини олиб боришмоқда. 

Брифинг сўнгида телетомашабинларга божхона қонунчилигига оид саволлар бўйича Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ёки Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг (67) 225-48-67 рақамли “Ишонч телефон”ларига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

 

 

26.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг