Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Деновда “Адлия сайли” ўтказилди
167
Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси ташаббусига кўра, Денов туманида “Фуқаролар давлат органларига эмас, давлат органлари фуқароларга масъулдир!” шиори остида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга хизмат қилувчи маънавий-маърифий тадбир - “Адлия сайли ” ўтказилди.
Деновда “Адлия сайли” ўтказилди

Унда воҳада фаолият кўрсатаётган барча давлат органлари ҳамда ташкилот ва муассасалар билан бир қаторда Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг бир гуруҳ мутахассислари ҳам иштирок этишди. Ҳар бир ташкилотнинг фаолияти тўғрисида  ташкил этилган «ҳуқуқий ахборот бурчаклари»да  танишиш имконият яратилди.

Мингдан ортиқ аҳолидан иборат ташрифчилар орасида 7 дан 70 ёшгача бўлган фуқароларни кўриш мумкин эди. Кимдир айнан бир савол доирасида тегишли ташкилот тарғибот нуқтасини қидирар, бошқалар эса ҳар бир ташкилотнинг ҳуқуқий бурчаги ёнига келиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб излаш билан банд бўлди. Мулоқот жараёнида манзилли ҳуқуқий тарғибот ўтказишга алоҳида эътибор берилди. Яъни фуқаролардан тушган мурожаатлар, ижтимоий тармоқлар орқали келаётган саволлар – коммунал хизматлар, томорқа ер участкаларидан фойдаланиш, моддий ёрдам, арзон уй-жой олиш, ишга жойлашиш, меҳнат миграцияси каби масалаларга жавоб қайтарилди.

Божхонанинг ҳуқуқий маълумотлар бурчагига ташриф буюрувчи аҳолининг аксарият қисми қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспортида божхона томонидан бажариладиган ишлар, бож тўловлари, яратилган қулайлик ва имтиёзлар, Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга ҳамда божхона органларига ишга кириш тартиби тўғрисидаги маълумотлар оид саволлар билан қизиқдилар.

Бундан ташқари, ҳар бир мурожаатчига Сурхондарё вилоятининг “Ишонч телефони”, бошқарма раҳбариятининг қабул кунлари акс этган буклетлар етказилди.

Мазкур тадбир давомида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан тайёрланган мингдан ортиқ 20 турдаги тарқатма материаллар - буклет ва лифлетлар тарқатилди.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

13.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг