Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Термиз Давлат университети талабалари ўртасида божхона органларига киришни истовчилар танлаб олинди
251
Сурхондарё вилоят божхона бошқармаси томонидан божхона органларида мавжуд бўш лавозимларни муносиб номзод кадрлар билан жамлаш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Термиз Давлат университети талабалари ўртасида божхона органларига киришни истовчилар танлаб олинди

Шундай тадбирлардан бири Термиз давлат университетида талабалар ўртасида суҳбат тарзида ўтказилди.

Тадбир аввалида вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов томонидан ёшларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5414-сон Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3665-сон қарорларининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил ахборотлар берилди.

Фармонда давлат божхона хизмати органлари учун  кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш энг муҳим йўналишлардан бири сифатида белгиланди ва юқори профессионал маҳорат, ахлоқий ва маънавий сифатларга эга, ҳар томонлама етук ва ватанпарвар ёшларни божхона органларига жалб этишга йўналтирилган кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишнинг принципиал жиҳатдан янги тизимини яратиш вазифаси қўйилди.

Ушбу топшириқлар ижроси доирасида ўтган қисқа вақт давомида сезиларли ишлар амалга оширилди. Хусусан, Фармон ижросиниг божхона органлари тизимида самарали ижроси бўйича турдош олий ўқув юртларини тамомлаган, божхона соҳасига жалб этилаётган ва қабул қилинган кадрларни қайта тайёрлашнинг қисқа мудатли тизими амалиётга жорий этилди.

Унга мувофиқ, божхона органларининг ҳудудий бошқармаларида ишга қабул қилинган ёш кадрларни Давлат божхона қўмитасининг тавсиясига биноан режали равишда босқичма-босқич Олий ҳарбий божхона институтининг “Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факултети”га ўқишга жалб этилмоқда.

Номзодлар дунёқараши, эгаллаган мутахассислиги бўйича билим савиясини баҳолаш бўйича коллегиал суҳбат, диктант, жисмоний тайёргарлик бўйича синов, ҳарбий-тиббий кўрик танлов босқичларидан ўтказилади.

2018 йил давомида 54 номзод ушбу танловлардан муносиб ўтиб, божхона органларига қабул қилинганлиги айтилиб, номзодлар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга масъул ходимлар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Суҳбат якунида бошқарма Кадрлар бўлими ҳар куни номзодларни қабул қилиши, қизиқтирган саволлар бўлганда (0376) 225-31-08 рақамига мурожаат этишлари мумкинлиги тушунтириб ўтилди.

Азизжон Абдулфаизов,

Сурхондарё вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

13.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг