Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Аҳолини ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятни ошириш муҳим вазифа
193
Ўзбекистон Республикаси демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлидан дадил одимламоқда. Ушбу мураккаб вазифани амалга ошириш республикамизда яшовчи ҳар бир фуқародан ижтимоий фаол бўлишни, эркин ва фаровон ҳаёт, озод ва обод Ватан барпо этиш учун фидойилик кўрсатиб яшаш ва меҳнат қилишни талаб этади.
Аҳолини ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятни  ошириш муҳим вазифа

Ҳозирда ривожланган мамлакатлар билан тенгма – тенг бўйлашаётган Ўзбекистонда барча соҳаларда бўлгани каби ахборот технологиялари соҳасида ҳам бир қанча ютуқларга эришмоқда. Мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб, барча мактаблар, лицей ва коллежлар, олий ўқув юртлари, давлат муассасалари, корхона ва ташкилотлар, даволаш масканлари энг замонавий ахборот технологиялар билан таъминланиши, юртимизда интернет тармоғидан фойдаланувчилар сонининг ортишига сабаб бўлди.

Аслида, муҳокама этмоқчи бўлган масаламизнинг туб негизи ҳам фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий давлат барпо этишнинг асосий воситаларидан бири аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда жамият аъзоларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳисобланади. Ватанимизнинг ривожланиши ва ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан халқнинг ҳуқуқий онги ҳамда ҳуқуқий маданияти даражасига боғликдир.

Учрашувлар давомида бошқармаларнинг масъул ходимлари томонидан Адлия вазирлигининг телеграмм ижтимоий тармоғидаги “@huquqiyaxborot” ва Давлат божхона қўмитасининг “@customcchannel” расмий каналларида ҳуқуқий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлар, уларга шарҳлар, аҳолига қизиқ бўлган ҳуқуқий масалалар бўйича маълумотлар қисқа матнларда ва инфографикалар шаклида бериб борилиши юзасидан маълумот берилиб, шу ерни ўзида ўқитувчи ва талабалар ушбу каналларга аъзо бўлишди.

Учрашув якунида бу каби тарғибот тадбирлари давомий бўлишини, жисмоний ва юридик шахсларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришлари учун бошқармаларнинг эшиклари ҳамма вақт очиқлигини, ҳар бир мурожаат ўз вақтида ва юқори савияда кўриб чиқилиши таъкидлаб ўтилди.

Хоразм вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

13.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг