Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция-тараққиёт кушандаси: унга қарши курашишда ҳар бир фуқаронинг иштироки зарур
303
Коррупция –– бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. Мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради.

Божхона органларида бу зарарли иллат келиб чиқиш омиллари ўрганилиб, тизимли равишда профилактик суҳбат, семинар, яккама-якка суҳбатлар ёрдамида кураш олиб борилмоқда.

Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постида ташкил этилди.

“Коррупция-тараққиёт кушандаси: унга қарши курашишда ҳар бир фуқаронинг иштироки зарур” мавзусида ташкил этилган тадбирда Тошкент тумани адлия бошқармасининг 2-даражали адлия маслаҳатчиси Иззат Юсубжонов, бошқарманинг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлимининг вакили Абдусаид Шамсиевлар иштирок этишди.

Тадбирни “Ғишткўприк” чегара божхона пости бошлиғи Жахонгир Саидов очиб, кун тартибига қўйилган масала билан шахсий таркибни таништирди.

Шундан сўнг, Тошкент тумани адлия бошқармасининг 2-даражали адлия маслаҳатчиси И.Юсубжонов сўзга чиқиб, “Коррупция – келажак кушандаси” мавзусида,  бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар ва қабул қилинаётган қонун ҳужжатлар ҳақида тўхталди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти шахсий таркибга тушунтирилиб, бунда кейинги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилганлиги, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилганлиги, ислоҳотларни амалга ошириш доирасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги, жамоат ва парламент назоратини таъминлаш механизмлари такомиллаштирилганлиги, шу билан бирга, иқтисодиётни янада ўстириш, халқ фаровонлигини ошириш, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш борасидаги стратегик вазифаларни ҳал этиш коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда коррупция кўринишларининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини оширишини таъкидлади.

Шундан сўнг, Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлимининг вакили А.Шамсиев сўз олиб, Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 28 октябрдаги “Давлат божхона қўмитасининг коррупцияга қарши курашиш сиёсатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 189-сонли буйруғининг мазмун-моҳияти хусусида тўхталиб, унда давлат божхона қўмитасининг коррупцияга қарши курашиш сиёсатининг мақсади бу божхона органларининг юқори аҳлоқий меъёрларга содиқлиги, шунингдек, божхона ходимлари фаолиятида коррупциявий ҳуқуқбузарликларга муросасизлик ва уларни содир этишга йўл қўймасликни акс эттириш ва божхона органларида коррупцияни тубдан йўқотишга эришиш, аҳолининг хуқуқий онги ва хуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупциявий хуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга барҳам бериш, уларни оқибатлари, уларга олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартариф этиш, коррупциявий хуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликни муқарарлиги тамойилини таъминлаш, шунингдек, совғалар ва иш жараёнида мехмондўстлик белгиларида ходимлар хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жисмоний ва юридик шахслардан бирон-бир совға ёки иш жароёнида мехмондўстликни белгилари, қарз, кафолатлар, кафилликлар, мукофотлар шаклида рағбатлантириш воситаларини, нақд пул маблағлари ёки уларнинг эквиваленти, қимматли қоғозлар кўринишида  моддий ёрдам қабул қилиш тақиқланишини айтиб ўтди. 

Божхона органларида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаб чек қўйиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашга доир  чора-тадбирларни таъминлаш, ҳар бир жиноий ҳаракат ва ҳаракатсизлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги юзасидан йиғилиш қатнашчиларига маълумот берди. Божхона постида ҳар бир ходим билан индивидуал тарзда ишлаш, ходимларнинг хизматга бўлган масъулиятини ошириш, ноқонуний ишлар ва ҳатти-ҳаракатлар, тамагирлик учун жазонинг муқаррарлиги тўғрисида ҳар бир ходимнинг онгига сингдириб бориш, божхона органи ходимларида жавобгарлик ҳиссини ошириш, хизматга бўлган муносабатни ижобий томонга ўзгартириш, хизматга янгича ёндашиш, кундалик иш фаолиятидан келиб чиққан ҳолда республикамизнинг иқтисодий салоҳиятини оширилишини айтиб ўтди.

Йиғилиш якунида тўғри хулоса чиқарилиб, муҳтарам Президентимиз томонидан билдирилган ишончни оқлаш, халқимиз олдида давлат божхона хизмати органларининг нуфузини янада ошириш, “Божхоначи” деган шарафли номга муносиб бўлиш ҳар бир ходимнинг биринчи навбатдаги устувор вазифаси эканлиги таъкидланиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалардан келиб чиқиб, топшириқлар берилди.

10.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг