Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда
378
Бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Жамият тараққиёти кушандаси бўлган ушбу иллатга қарши курашиш борасида божхона органларида ҳам муросасиз кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармасида коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш юзасидан шахсий таркиб билан профилактик тадбир ўтказилди.

Тадбирда бошқарма бошлиғи Х.Файзуллаев ҳамда Давлат божхона қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бошқармаси ходимлари иштирок этиб, кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилдилар.

Маърузада барча соҳалар каби божхона органларида ҳам бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш чораларини кўриш, божхона органини “Коррупциясиз соҳа”га айлантириш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар айтиб ўтилди.

Шу билан бирга, ДБҚнинг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бошқармаси ходимлари томонидан Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 28 октябрь кунги “Коррупцияга қарши курашиш сиёсати”ни тасдиқлаш тўғрисидаги 189-сонли буйруғи мазмун- моҳиятига ҳам тўхталиб ўтилди.

Хусусан, ушбу буйруқда давлат божхона қўмитасининг коррупцияга қарши курашиш сиёсатининг мақсади бу божхона органларининг юқори аҳлоқий меъёрларга содиқлиги, шунингдек, божхона ходимлари фаолиятида коррупциявий ҳуқуқбузарликларга муросасизлик ва уларни содир этишга йўл қўймасликни акс эттириш ва божхона органларида коррупцияни тубдан йўқотишга эришиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва хуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупциявий хуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга барҳам бериш, уларни оқибатлари, уларга олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартариф этиш, коррупциявий хуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарлик муқаррарлиги тамойилини таъминлаш, шунингдек, ходимлар хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жисмоний ва юридик шахслардан бирон-бир совға ёки иш жароёнида мехмондўстликни белгилари, қарз, кафолатлар, кафилликлар, мукофотлар шаклида рағбатлантириш воситаларини, нақд пул маблағлари ёки уларнинг эквиваленти, қимматли қоғозлар кўринишида  моддий ёрдам қабул қилиш тақиқланиши айтиб ўтилди. 

Тадбир якунида Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бошқармаси ходимлари томонидан шахсий таркибдан аноним сўровномалар олиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар режалаштириб олинди.

13.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг