Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Аҳил ва мустаҳкам оила — жамият таянчи
864
Азал-азалдан оила биз ўзбеклар учун муқаддас қадрият саналади. Негаки, тарбиявий, маънавий-маърифий, руҳий-ахлоқий, қисқача айтганда, ижтимоий бирлик ҳисобланмиш оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият ҳам шунчалик тараққий этаверади. Шу боис юртимизда оилалар барқарорлигини таъминлаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.
Аҳил ва мустаҳкам оила — жамият таянчи

Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, ёш оилаларга уларни ибрат қилиб кўрсатиш, оилавий қадриятларни ривожлантириш борасидаги ишлар мунтазам йўлга қўйилиб, ходимларнинг яшаш тарзи, уларнинг оилавий шароитлари ўрганиб борилмоқда.

Бахтли ва ибратли ёш оилалар қаторига божхона ходими Б.Абдусатторовнинг оиласини ҳам қўшишимиз  мумкин.  Нафақат ишда балки оила қуриш борасида ҳам омади кулган Бегзод бугунги кунда 2 нафар ўғил фарзанднинг отасидир. Ҳали ёш оила бўлишига қарамай Абдусатторовлар оиласи маҳаллада ҳамма ҳавас қилса арзийдиган, ўрнак қилиб кўрсатса бўладиган оилалардан биридир.

Юрт корига яраш, жамият ривожига ҳисса қўшиш, халққа хизмат қилиш – энг олий шараф аслида. “Наманган” ТИФ божхона пости инспектори Б.Абдусатторов 2018 йилдан буён божхона органларида хизмат қилиб, мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшаётган бўлса, унинг турмуш ўртоғи М.Каримова ёшларга инглиз тилидан сабоқ бериб келмоқда. Ишонамизки, уларнинг фарзандлари Алимардон ва Алиёрбеклар ҳам келажакда ота-оналарига ўхшаб Ватанига, халқига фойдаси тегадиган инсонлар бўлиб камолга етишади.

Мухтасар айтганда, оила шундай маконки, унда авлодлар камол топади, у қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади. Қолаверса, оиладаги тотувлик, аҳиллик ва соғлом маънавий муҳит жамият ривожида муҳим аҳамиятга эга.

16.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг