Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“DAF”даги қинғирлик фош бўлди
307
Товар-моддий бойликларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“DAF”даги қинғирлик фош бўлди

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни мамлакатдан кириб келган, фуқаро У.И. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада декларацияда кўрсатилмаган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 191 миллион сўмлик электрон тамаки ва парфюмерия воситалари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

20.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг