Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Спорт - соғлик гарови
153
Спорт билан мунтазам равишда шуғулланиб бориш инсон саломатлиги учун катта фойда экани барчамизга маълум. Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида пандемия даврида жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, касалликларнинг олдини олиш, аҳоли кенг қатламларини, айниқса ёш ва ўрта қатлам вакилларини жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш, оммавий спортнинг инсон ва оила ҳаётидаги муҳим аҳамиятини тарғиб этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ана шундай чора – тадбирларнинг мантиқий давоми сифатида Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари ўртасида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099 сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан спорт мусобақалари ташкил этилди.

Спортнинг стол тенниси, турникда тортилиш ва 1000 метрга югуриш бўйича ўтказилган беллашувларда божхона ходимлари ўзларининг махоратлари, чаққонлиги, эпчиллиги ҳамда кучлилигини намоён қилишди.

Юқори савияда ташкил этилган мазкур спорт мусобақаси кўтаринки ва ўзаро дўстлик руҳида ўтди ҳамда қизғин беллашувларга бой бўлди. Шунингдек, мазкур тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, уларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.        

21.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг