Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоий ҳалқаро аэропортида ҳамкорликдаги ишлар белгилаб олинди
763
Навоий ҳалқаро аэропортида божхона, фитосанитар, ветеринар ва санитар-эпидемиологик назорат ходимларининг ишчи учрашуви ташкил қилинди.
Навоий ҳалқаро аэропортида ҳамкорликдаги ишлар белгилаб олинди

Унда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 29 июндаги ПҚ-3818-сон қарорида юклатилган топшириқлар ижросини таъминлашга қаратилди ва бу борада ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Тадбирда сўзга чиққан Навоий вилояти божхона бошқамаси Божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш гуруҳи инспектор-эксперти З.Жўраев юқорида таъкидланган қарорга асосан 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб, чегара божхона постларида божхона органлари томонидан божхона назорати ўтказилганда ветеринар, фитосанитар ва санитар-эпидемиологик назорат ҳам амалга оширилиши белгиланганлигини таъкидлаб ўтди.

Унинг ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инпекцияси,  Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат ветеринария қўмитаси томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Режага мувофиқ чегара божхона постлари томонидан йўловчилар ҳамда уларнинг қўл юклари ва багажларни қонунчиликда белгиланган талаблар асосида кўрикни ўтказишни божхона, фитосанитар, санитар-эпидемиология, ветеринария хизмати органлари ўзаро ҳамкорликда амалга оширишади.

Қарор ҳамда чора-тадбирлар режасида белгиланган тадбирларни амалга оширишда божхона органлари мувофиқлаштирувчи (координатор) эканлигини эътиборга олиб, чегара божхона постларида фитосанитар, санитар-эпидемиология, ветеринария органларига амалий ёрдам кўрсатиш лозимлиги тўғрисида божхона пости ходимларига тегишли тушунтиришлар берилди.

Ўтказилган йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Навоий вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

18.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг