Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш йўлида
688
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3939-сонли қарори ижроси бўйича Сурхондарё вилоятида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш йўлида

Жумладан, мазкур қарор ижроси юзасидан, Сурхондарё вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича гуруҳ таркиби тасдиқланган бўлиб, ишчи гуруҳга юклатилган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида ижросини таъминлаш бўйича жорий йилнинг 14 сентябр куни Шеробод тумани ҳокимлигида туманда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш учун максимал даражада қулай шарт-шароит яратиш мақсадида, туман ҳокимининг иқтисодиёт масалалари бўйича 1-ўринбосари ва Инвестиция бўлими бошлиғи билан учрашувлар ўтказилди.

Учрашувда туман ишчи гуруҳи штабини тузиш ҳамда гуруҳ томонидан бажарилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб олиш мақсадида йиғилиш ўтказиш бўйича келишилиб, шу куннинг ўзида туман ҳокимияти мажлислар залида ишчи гуруҳ аъзолари ва туман мутасадди раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, йиғилишда тақдимот шаклида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3939-сонли қарори мазмун моҳияти тўлиқ тушунтирилиб, гуруҳ аъзолари томонидан бажарилиши лозим бўлган аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилиш давомида, туманда ҳозирги кунда фаолият кўрсатмаётган бино ва иншоотлар ҳамда фойдаланилмаётган ер майдонлари бўйича маълумот тақдим этиш, тумандаги тадбиркорларнинг ва аҳолининг долзарб муаммоларини тўлиқ ўрганиб чиқиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга фаол жалб этиш, саноат ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва хизматлар соҳасини ривожлантириш борасида вазифалар белгилаб олинди. 

Қурбонали Тошбоев, 

божхона хизмати капитани

18.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг