Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Нефть қаердан ўғирланди?
1469
Одатда божхоначилар бензин, дизель каби тайёр ёқилғи маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига доир кўплаб қонунбузарликларни фош қилишган. Аммо, Фарғонада бу гал аниқланган ҳолат эса очиғи амалиётда камдан кам кузатилган.
Нефть қаердан ўғирланди?

Одатда божхоначилар бензин, дизель каби тайёр ёқилғи маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига доир кўплаб қонунбузарликларни фош қилишган. Аммо, Фарғонада бу гал аниқланган ҳолат эса очиғи амалиётда камдан кам кузатилган. Яъни, божхоначилар бензин ҳам эмас, дизел ҳам эмас, қайта ишланмаган, хом аёш шаклидаги нефтнинг ўзини тўхтатиб қолишди.

Фарғона  вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Н.Х. бошқарувида бўлган “Кобалт” русумли автомашина Фарғона шаҳар худудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, автомашина салонида полиэтилен қопларга жойланган 710 литр нефть маҳсулоти ортилганлиги аниқланган.

Одатда нефть мураккаб технологиялар асосида заводларда қайта ишланади. Аммо, нефтнинг ноқонуний айланмаси фош этилишига қараганда, “уддабурон”лар энди уни қўлбола цеҳларда қайта ишлашга киришган кўринишади. Бундан-да муҳими, улар бу хом ашёни қаердан олишган?

Бу саволларга ушбу ҳолат юзасидан давом эттирилаётган текширувлар давомида жавоб топилади.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

18.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг