Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқандлик божхоначилар инвестиция лойиҳаларини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда
588
Мамлакатимизда инвестиция жараёнларини талай даражада такомиллаштириш, давлат ривожланиш дастурларини шакллантириш тартибини белгилаш, лойиҳаларни танлаш шаффофлиги ва самарадорлигини ошириш, уларни молиялаштиришга катта эътибор қаратилган.
Самарқандлик божхоначилар инвестиция лойиҳаларини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар рўйхатини шакллантириш, шунингдек, 2018-2019 йилларда бошланган, маъқулланган, шунингдек, шакллантирилаётган инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлда “2018-2019 йилларда инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3874-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга асосан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларнинг манзилли рўйхати тасдиқланиб, рўйхатдан Самарқанд вилоятида жойлашган 60 та лойиҳа ўрин олди.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида масъул ходимлар бириктирилган ишчи гуруҳи тузилди. Ишчи гуруҳига лойиҳа ташаббускорларини қўллаб-қувватлаш, уларга божхона имтиёзлари ҳақида тушунчалар бериш ҳамда яқиндан амалий ёрдам кўрсатиш каби вазифалар берилган.

Божхоначилар жойларга чиқиб, корхона ва ташкилотлар фаолиятини ўрганиш билан бир қаторида, учрашувларда инвестиция лойиҳаларини ривожлантириш учун чет давлатдан олиб келинган техника, асбоб-ускуналар ва хом ашё товарларини божхона расмийлаштирувини тезкорлик билан амалга ошириш учун барча имкониятлар ишга солинишини таъкидладb ва бу борадаги мавжуд имкониятлар, енгилликлар ҳақида ахборот бериб келишмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон фармони асосида 2018 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлар божхона брокерларига мурожаат этмасдан интернет ёрдамида божхона юк декларацияларини мустақил равишда тўлдириб, божхона органларига тақдим этиш имкониятига эга бўлдилар.

Бундан ташқари импорт товарлари амалда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига етиб келишидан олдин, жумладан товарларни бевосита чегара ўтказиш пункларида эркин муомалага чиқариш орқали ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини рағбатлантириш мақсадида ушбу товарларни дастлабки декларациялаш амалиёти жорий этилди. Бу ўз навбатида экспорт-импорт операциялари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига ҳам вақтнинг ҳам ортиқча харажатнинг тежалишига олиб келиб, фаолият билан шуғулланишларига янада қулайлик яратади.

Ушбу имтиёз ва қулайликларни мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказишда вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида тузилган ишчи гуруҳ билан биргаликда жойларга чиқиб, лойиҳа ташаббускорлари билан сайёр учрашувлар ўтказмоқда.

Жумладан, божхоначилар Жомбой туманидаги гранула маҳсулоти ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Bmax-Building-Granula” МЧЖ қўшма корхонасида бўлишди. Туркия давлати билан ҳамкорликда 20 нафар ишчи ходимни ўзида жалб этган ушбу корхона жорий йилнинг 1 августидан ишга тушган. Корхона томонидан келажакда ишлаб чиқариш соҳаларини кенгайтириш мақсадида, хориждан 300 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб қилиш кўзда тутилган бўлиб, хорижий инвестиция тўлиқ ўзлаштирилган.

Булунғур туманида фаолият юритаётган “Хамид Обод Имкон” МЧЖ қўшма корхонаси  фаолияти ўрганилганда, корхона томонидан 182,4 минг АҚШ доллар қийматида товарлар импорт қилиниб, 122,28 млн. сўм божхона тўловларидан имтиёз берилган. Корхона директори Ф.Махмудовнинг айтишича корхона флаконларда дорилар учун қопқоқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришни лойиҳалаштирган. Корхона 70 нафар ишчи ўринларига мўлжалланган. Туман ҳокимлиги томонидан ер майдони ажратилган. Ускуналар Хитой давлатидан келтирилиб, монтаж ишлари давом этмоқда. Банк томонидан молиялаштириш хом ашё учун жорий йилнинг октябрь ойида очилиши тармоқ жадвалида белгиланган. Бироқ лойиҳада тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилиши кутилмаяпти. Тармоқ жадвалига ўзгартиришлар киритилиши бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шундан сўнг вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Э.Салихов Пастдарғом туманида жойлашган “Gamma Window System” ва Самарқанд шаҳридаги “Самарканд Аппарел” корхонасига ҳам ташриф буюриб, корхона раҳбарияти билан юзма-юз мулоқот ўтказди. Унда корхоналар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида мавжуд муаммолар, тўсиқларни бартараф этиш масалалари, келажакдаги режалар ҳақида сўз борди.

Самимий ва ишчанлик руҳида ташкил этилган учрашувларда тадбиркорларга божхона органлари томонидан доимо амалий ёрдам кўрсатилиши, муаммо ва таклифлар бўлса ҳеч иккиланмасдан божхона хизмати ходимларига куну-тун мурожаат этиш мумкинлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Ишчи гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига кўра вилоятда рўйхатга олинган 60 та лойиҳалар фаолияти билан бевосита танишиш ва уларга кўмаклашиш режалаштирилган.

Самарқанд вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

25.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг