Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Дунё мамлакатларида товарларни божсиз олиб ўтиш меъёрлари қандай ?
381
Хорижга саёҳатга отланар эканмиз, меҳмон бўлиб бораётган мамлакатимизнинг божхона қоидаларини билиш муҳим ҳисобланади. Албатта, ҳар бир давлат ўз чегаралари орқали товар-моддий бойликларни божсиз олиб ўтиш меъёрларини халқаро ҳуқуқ ва ўз миллий қонунчилиги орқали тартибга солади. Ушбу мавзуда интернет тармоғида эълон қилинган материалларни кузатсангиз, қизиқ маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.

Америка Қўшма Штатлари

 Америка Қўшма Штатларига маҳсулот олиб бориш чоғида қўйидагиларга аҳамият қаратиш зарур. Агарда Америка қўшма штатларида 72 соатдан кам бўлмасангиз, ҳар 6 ойда фақат бир маротаба 100 долларгача бўлган совғаларни олиб киришингиз мумкин холос.

Шу билан бирга, озиқ-овқат маҳсулотларини декларация қилмасдан олиб киришга уринсангиз, 10 минг долларгача жаримага тортиласиз. Айниқса, ушбу давлатга гўшт, янги узилган сабзавот ва меваларни олиб киришга махсус рухсатнома олмаган бўлсангиз, шунчаки бу маҳсулотларни олиб кириш имконингиз йўқ.

(сайт Таможня США и пограничная охрана https://help.cbp.gov/app/answers/detail/a_id/3619/kw/bringing%20food%20to%20us.

(https://help.cbp.gov/app/answers/detail/a_id/454/related/1)

 

 Хитой Халқ Республикаси

 Хитой мамлакатига тиллани божсиз олиб кириш нормаси  50 граммни ташкил этади. Ўзбекитон Республикасида эса вазни  65 граммгача  бўлган қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини олиб киришда божхона тўловлари ундирилмайди.

Шунингдек, Хитойда маиший техникалар ва шахсий эҳтиёж учун бошқа предметларни олиб кириш нормаси 2,0 минг юандан (тахминан 290 АҚШ долл.) кўп бўлмаган қийматда белгиланган.

Шуни таъкидлаш жоизки, Хитойда белгиланган меъёрлар бир куннинг ичида ушбу давлатга келиб қайтиб кетаётганлар ёки қисқа муддатда бир неча марта келиб-кетаётганлар ҳамда 16 ёшга тўлмаган (катталар ҳамроҳлигида бўлса ҳам!) шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди. Иқтисодиёти тобора равнақ топаётган Хитой мамлакати ўз бозорини шу тарзда ҳимоя қилади http://english.customs.gov.cn/Statics/88707c1e-aa4e-40ca-a968-bdbdbb565e4f.html

 

Европа Иттифоқи

 Энди эса Европа Иттифоқи давлатларида жорий этилган тартиб-қоидалар билан танишамиз.

Жумладан, Германия давлатига  Европа  Иттифоқининг аъзоси бўлмаган мамлакатлардан 300 евро миқдоридаги товарларни божсиз олиб кириш мумкин холос

https://europa.eu/youreurope/citizens/travel/carry/alcohol-tobacco-cash/index_en.htm,

http://www.zoll.de/EN/Private-individuals/Travel/Entering-Germany/Duties-and-taxes/Travellers-allowances/travellers-allowances_node.html

 

Латвияда шахсий эҳтиёж ва совға учун товарларни божсиз олиб кириш меъёри бир кишига қуйидагича тақсимланган (http://www.mfa.gov.lv/ru/uzbekistan/vizovye-voprosy/tamozhennye-pravila-peremeshcheniya-tovarov-i-lichnogo-bagazha):

  • қуруқликда олиб кирилганда 210 лат (300 евро эквивалентда);

15 ёшгача бўлган болаларга 200 лат қийматдаги товарларни олиб киришга рухсат этилган.

Португалияда Сизнинг шахсий буюмларингиздан ташқари бир кишига яна 300 евро қийматидаги товарлар ҳамда 800 АҚШ доллари қийматидаги сувенирлар ва спорт буюмларини божсиз олиб кириш белгилаб қўйилган https://europa.eu/youreurope/citizens/travel/carry/alcohol-tobacco-cash/index_en.htm

.

Шунингдек, қиймати 150 евродан ошадиган қимматбаҳо буюмларни ҳамда шоколадлар, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, консервалар ва сут маҳсулотларини мамлакатга олиб кириш тақиқланган.

Франция ва Испания мамлакатларида эса шахсий фойдаланиш учун божсиз олиб киришнинг умумий қиймати вояга етган шахслар учун
300 евродан кўп эмас, 15 ёшгача бўлган болалар учун 90 евро этиб белгиланган https://europa.eu/youreurope/citizens/travel/carry/alcohol-tobacco-cash/index_en.htm

Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган мамлакатлардан сут ва гўшт маҳсулотларини олиб кириш бутунлай тақиқланган. Фақатгина болалар учун мўлжалланган ёки доривор озуқаларни киши бошига оригинал упаковкада 2 кг.гача олиб киришга рухсат этилади, холос.

Япония

 Японияда эса чет эл фуқароларининг шахсий эҳтиёжлари учун мўлжалланган предметлар ушбу шахсларнинг мамлакатда қанча муддат бўлиши ва иш фаолиятидан келиб чиқиб, ҳукумат томонидан ўрнатиладиган меъёрлар доирасида божхона тўловларидан озод этилади (http://www.customs.go.jp/english/summary/passenger.htm).

Белоруссия

 Белоруссияда товарларни божсиз олиб кириш нормаси 1500 еврогача ва 30 кг. ошмаган миқдорда белгиланган (http://www.customs.gov.by/ru/tovary_dla_lichnogo_polzovanija_s_uplatoj-ru/), http://www.belarus.by/en/travel/customs-regulations

 Болгария

Болгарияда шахсий фойдаланиш учун бир кишига 300 еврогача бўлган қийматдаги товарларни олиб киришга рухсат берилган https://europa.eu/youreurope/citizens/travel/carry/alcohol-tobacco-cash/index_en.htm

Халқаро Киото конвенцияси талаблари

Шу ўринда товарларни божсиз олиб ўтиш халқаро ҳуқуқда қандай тартибга солинганлиги барчамизни қизиқтириши табиий.  Бу борада Халқаро Киото конвенциясига юзланамиз. Ушбу конвенцияда божсиз олиб кириш божхона меъёрлари қуйидагича белгиланиши тавсия этилган.

Хусусан, ушбу конвенцияга мувофиқ давлат чегараларини тез-тез кесиб ўтадиган ёки мамлакатда  24 соатдан кам бўлган шахслар учун 105 АҚШ доллари эквивалентдан камроқ қийматдаги меъёр белгиланиши тавсия этилади.

Бизнинг республикамизда эса бу борада жисмоний шахсларга янада қулайлик ва имтиёзлар жорий қилинган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасинининг автойўл (йўловчи) ўтказиш пунктлари орқали товарларни олиб ўтганда божсиз олиб кириш меъёрлари 300 АҚШ долларини ташкил этади.

 

28.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг