Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда “Ахборот-коммуникация технологиялари” ҳафталиги бўлиб ўтди
470
Бугун мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижасида тизимда ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда.
Жиззахда “Ахборот-коммуникация технологиялари” ҳафталиги бўлиб ўтди

Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида Жиззахда ташкил этилган “ICT Expo-2018” кўргазмаси фикримизнинг тасдиғи бўла олади. Унда 40 га яқин компания ва фирмалар ўз маҳсулотлари билан иштирок этди. Таъкидлаш жоиз, 2006 йилдан буён ўтказиб келинаётган мазкур кўргазма кўплаб чет эллик ҳамкорлар, тадбиркорлик субъектлари ва илм-фан ҳамжамияти томонидан юқори баҳоланиб келмоқда.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят божхона бошқармаси ҳодимлари, тадбиркорлар, талабалар ва ўқувчи ёшлар ҳамда тегишли соҳа вакиллари замонавий Ахборот-коммуникация технологиялари янгиликларидан баҳраманд бўлишди. Шунингдек, кўргазмага ташриф буюрган меҳмонларга соҳанинг энг сўнги янгиликлари, амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида кенг тушунчалар берилди. Бундан ташқари кўргазма давомида пойтахтимизда бўлиб ўтаётган “Digital Uzbekistan”  онлайн транслация ҳам ташкил этилди.

Айтиш мумкинки, мазкур кўргазма соҳада энг замонавий ютуқлар намойиш этиши билан бирга алоқа ва ахборотлаштириш мутахаcсислари,  жумладан, Жиззах вилоят божхона бошқармасининг Ахборот-коммуникация технологиялари гуруҳи ходимлари учун ҳам янгидан-янги фикрлар алмашиш имкониятини тақдим этиши билан аҳамиятли бўлди.

Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида шунингдек, Жиззах вилоятида инновация, инвестиция ва ахборотлаштириш мавзусида минтақавий форум ҳамда талаба ёшлар ўртасида Ўзбекистоннинг 2019-2021 йилларга мўлжалланган инновацион ривожланиш стратегиясининг мақсад ва мухокамасига бағишланган давра суҳбати ҳам ташкил этилди.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

28.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг