Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар тадбиркорлар билан ҳамнафас бўлиб ишлашмоқда
639
Халқимизда касални даволагандан кўра, унинг олдини олган яхши деган нақл мисолида қарайдиган бўлсак, бугунги кунда жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси барчамиз учун масъулиятли ва долзарб масалага айланиб улгурди.
Божхоначилар тадбиркорлар билан ҳамнафас бўлиб ишлашмоқда

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар каби божхона хизматида ҳам профилактикага жиддий эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан  “Сайхун” ТИФ божхона постида тадбиркорлар, экспортёрлар, ТИФ қатнашчилари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар иштирокида импорт қилинаётган товарлардан импорт божи, акциз солиғи ва ҚҚС ставкалариини ундирилиши мавзусида давра сухбати бўлиб ўтди. 

Йиғилишда божхона қонунчилигидаги ўзгаришлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун божхона томонидан берилаётган имтиёзлар борасида сўз борди. Шунингдек, тадбиркорларга экспорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларини пасайтириб юбормаслик, транспорт воситаларига хужжатларда кўрсатилмаган ва ортиқча товарларни ортмаслик эслатиб ўтилди.

Тадбир давомида божхона хизмати ходимлари томонидан ортиқча хужжатлар талаб қилинганида ёки бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлар кузатилганида зудлик билан бошқарманинг ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари ёки божхона қонунчилиги юзасидан бошқармада фаолият кўрсатаётган “Халқ қабулхонаси”га мурожаат этишлари мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.

Давра суҳбати якунида тадбиркор ва экспортёрлар саволларига божхоначилар томонидан тўлақонли жавоб берилди.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

28.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг