Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар учун янги қулайлик: Ҳаммаси ўз қўлингизда!
511
Давлат божхона қўмитасида тадбиркорлар учун жорий қилинган божхона юк декларацияларини электрон равишда тақдим этиш бўйича янги интерактив хизматнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбиркорлар учун янги қулайлик: Ҳаммаси ўз қўлингизда!

Шу муносабат билан қўмитанинг видеоконференция залида барча ҳудудлардан тадбиркорлар, ҳудудий божхона бошқармалари ва ташқи иқтисодий фаолият божхона постларининг масъул ходимлари иштирок этишди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон қарори билан 2018 йил 1 июлдан бошлаб ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона брокерларига мурожаат қилмасдан божхона юк декларацияларини Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида тўлдириш ва божхона органларига тақдим этиш ҳуқуқи берилди.

Шу муносабат билан Давлат божхона қўмитаси томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Декларацияловчи шахслар рўйхати” интерактив хизмати ишлаб чиқилиб жорий этилди. Яъни Давлат солиқ қўмитаси электрон рақамли имзо калитлари орқали божхона юк декларацияларини тақдим этиш имконини берувчи “Тадбиркорлар томонидан божхона органларига божхона юк декларацияларини тақдим этиш” интерактив хизмати ишлаб чиқилди. Ушбу хизмат жорий йилнинг 1 июлидан ишга туширилиши кўзда тутилган.

Ўқув семинари тарзида бўлиб ўтган мазкур тадбирда ушбу хизматдан фойдаланиш тартиблари ҳақида йиғилганларга батафсил ахборот ва тушунтиришлар бериди.

5L4A9757.JPG

Шунингдек, тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларни Давлат божхона қўмитасининг Телеграм ижтимоий тармоғидаги “Экспортга амалий ёрдам” гуруҳи (https://t.me/exportgtkuz) орқали ҳам юборишлари мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 июлдан бошлаб, тадбиркорлар интернет ёрдамида божхона юк декларацияларини ўз офисларидан чиқмасдан туриб, мустақил равишда тўлдириш ва божхона органларига тақдим этиш имкониятига эга бўлдилар.

Бунга қадар эса товарларни республикамизга олиб кирмоқчи ёки экспорт қилмоқчи бўлган тадбиркор божхона юк декларациясини тўлдириб бериш ва божхона идораларига тақдим этиш учун ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб божхона брокерлари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар кўмагидан фойдаланишга мажбур эди.

Энди эса Давлат солиқ қўмитаси томонидан бериладиган электрон рақамли имзога эга бўлган ҳар бир тадбиркор буни амалга оширишга тўла ҳақли.

Бунинг учун тадбиркор электрон рақамли имзо ёрдамида Ягона интерактив давлат хизматлари портали (https://my2.gov.uz/ru/list-of-declaration-persons) ёки Давлат божхона қўмитасининг расмий веб сайтига (www.bojxona.uz) кириб, дастлаб ўз ташкилоти номидан товарларни декларацияловчи шахслар рўйхатини шакллантиради.

 

Шундан сўнг “Декларацияловчи шахслар рўйхати” интерактив хизматидан фойдаланган ҳолда божхона юк декларацияларини реал вақт режимида тўлдириб, божхона органларига тақдим этади.

“Декларацияловчи шахслар рўйхати” интерактив хизматидан фойдаланиш бўйича қўлланмани шу ердан кўчириб олишингиз мумкин. Ҳажми: 1,28 мб

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

 

 

28.06.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг