Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар учун яна бир қулайлик!
917
2018 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорларимиз учун яна бир қулайлик яратилди.
Тадбиркорлар учун яна бир қулайлик!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармонига мувофиқ энди тадбиркорлар интернет ёрдамида божхона юк декларацияларини ўз офисларидан чиқмасдан туриб, мустақил равишда тўлдириш ва божхона органларига тақдим этиш имкониятига эга бўлдилар.

Бунга қадар эса товарларни республикамизга олиб кирмоқчи ёки экспорт қилмоқчи бўлган тадбиркор божхона юк декларациясини тўлдириб бериш ва божхона идораларига тақдим этиш учун ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб божхона брокерлари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар кўмагидан фойдаланишга мажбур эди.

Энди эса Давлат солиқ қўмитаси томонидан бериладиган электрон рақамли имзога эга бўлган ҳар бир тадбиркор буни амалга оширишга тўла ҳақли.

Бунинг учун у электрон рақамли имзо ёрдамида Ягона интерактив давлат хизматлари портали (https://my2.gov.uz/ru/list-of-declaration-persons) ёки Давлат божхона қўмитасининг расмий веб сайтига (www.bojxona.uz) кириб, дастлаб ўз ташкилоти номидан товарларни декларацияловчи шахслар рўйхатини шакллантиради.

Шундан сўнг “Декларацияловчи шахслар рўйхати” интерактив хизматидан фойдаланган ҳолда божхона юк декларацияларини реал вақт режимида тўлдириб, божхона органларига тақдим этади.

Шундай экан ушбу имкониятдан унумли фойдаланинг, азиз тадбиркорлар!

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати 

 

20.06.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг