Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш – фаолиятимизнинг бош мезони
556
Коррупция – дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан бири эканлиги, ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказиши, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келиши барчамизга аён. Шу сабабли унга қарши кураш халқаро аҳамият касб этиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалалари қаторидан жой олган.

Чунки ҳозирги даврда коррупция кўпгина давлатларнинг иқтисодий ва сиёсий салоҳиятига ўзининг салбий таъсирини кўрсатиб бера олди. Шу нуқтаи назардан, коррупцияга қарши курашиш, мунтазам равишда амалга оширилиши зарур бўлган долзарб вазифалардан бирига айланди.

Мавзу юзасидан Самарқанд вилояти божхона бошқармасида шахсий таркиб иштирокида профилактик тадбир ўтказилди.

Тадбирни вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Э.Салихов очиб берди ва бу иллатга қарши курашишда бошқарма томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Хусусан, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ўз хавфсизлик гуруҳи томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари, божхона ходимлари ва уларнинг яқин қариндошлари иштирокида коррупцияга қарши курашиш мавзусида жами 21 маротаба профилактик тадбирлар ўтказилган.

Бундан ташқари, ТИФ субъектлари, фуқаролар ва божхона ходимлари билан ўтказилган йиғилишларда 552 нафар тадбир иштирокчилари ўртасида аноним сўровномалар ўтказилган. Сўровномалар натижалари таҳлил қилиниб, аниқланган муаммоларни бартараф қилиш бўйича тегишли чоралар белгилаб олинган.

Шу билан вилоят божхона бошқармасида шаффофликни таъминлаш механизмини ташкил этиш, божхона хизмати органларини ҳалол, юқори малакали ходимлар билан тўлдириш, соҳада суистеъмолчилик ҳолатларига барҳам бериш мақсадида ҳар бир ходимнинг иш кўрсаткичларини баҳолайдиган рейтинг тизими жорий этилган.

Божхона ходимларини огоҳликка чорлайдиган ДБҚ томонидан тайёрланган махсус фильм намойиш этилди.

Тадбирда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи С.Саидов маърузаси билан қатнашди.

Хулоса қилиб айтганда, келажакни коррупциясиз қуришимиз учун ҳар биримиз тенг масъулдирмиз. Бунинг учун энг аввало ўзимизни-ўзимиз тўғри йўлга бошқаришимиз, мустаҳкам ҳуқуқий ва касбий билимга эга бўлишимиз, борига қаноат қилиб, коррупциянининг ҳар қандай кўришишини бартараф қилишда ҳамкорликни кучайтиришимиз даркор.

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

 

1.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг