Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда тадбиркорларнинг муаммолари ўз ечимини топмоқда
610
Аввал хабар қилинганидек, муҳтарам Юртбошимизнинг 2018 йил 11 сентябрдаги “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3939-сонли қарори ижроси юзасидан Жиззах вилоятида тадбиркорлар билан ишлаш учун Республика комиссияси ташкил этилди ва айни вақтда ишчи гуруҳ тадбиркорларнинг муаммоларини бартараф этиш йўлида бор имкониятларини сафарбар этишган.
Жиззахда тадбиркорларнинг муаммолари ўз ечимини топмоқда

Қувонарлиси, ишчи гуруҳ ташрифидан сўнг тадбиркорларни қийнаётган  муаммолар ижобий ҳал бўлмоқда.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларида мавжуд муаммоларни янада тезроқ бартараф этиш, шунингдек, вилоятда ташкил этилган ишчи гуруҳ фаолиятини назорат қилиш ва кўриб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М.Мавлонов Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Ташриф давомида ишчи гуруҳ томонидан вилоятнинг чекка туманларида фаолият кўрсатаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг фаолияти билан танишиб чиқилди.    

Шунингдек, фаолияти тугатилган корхоналарни қайта тиклашга кўмаклашиш, уларнинг йўлига ғов бўлаётган тўсиқларни тезкорлик билан бартараф этиш масалалари муҳокама этилди.  Аниқланган камчилик ва қилинган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.  Республика даражасида ҳал бўладиган масалалар эса ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилди.

Шунингдек, мулоқот давомида бугунги кунда тадбиркорларни қийнаб келаётган асосий масалаларга эътибор қаратилди. Хусусан, бўш турган биноларни тадбиркорларга "ноль" харид қийматида сотиш, маҳаллий ҳокимликлар томонидан ер ажратиш тизимини соддалаштириш, интернет тармоғида электрон савдо ва аукционлар ташкил қилиш, тадбиркорларнинг банк-молия талаблари, кредит олиш ҳамда тўлов масалалари бўйича алоҳида топшириқлар берилди. 

Тадбирда Жиззах вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Д.Юсупов ҳам бевосита иштирок этди. Мулоқот давомида божхона соҳасига оид муаммо ва камчиликлар тилга олинмади. Бу эса соҳа ходимлари ва тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг яхшилиги ва божхона ходимлари томонидан узлуксиз олиб борилган тушунтириш ишлари-ю, тарғибот тадбирларининг ижобий натижаси дейиш мумкин.

Айтиш керак, вилоятда бу борада амалга оширилаётган ишлар анча салмоқли. Энг муҳими, мамлакатимизда жорий этилган тартибдан келиб чиқиб, барча зиддият ва ноаниқликлар тадбиркорлар фой­дасига ҳал этиб бо­риляпти.

Эслатиб ўтамиз, вилоятда ишчи гуруҳнинг жойлардаги ўрганишлари давом этмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

 

3.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг