Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – давлат ва жамият кушандаси
332
Демократик қадриятлар қарор топиб бораётган бир вақтда давлат хизматчилари томонидан порахўрлик, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларни содир этилиши ҳокимиятнинг обрўсизланишига, давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий тизимига путур етишига, натижада амалдаги ҳокимиятга нисбатан норозиликка сабаб бўлади. Коррупциянинг маълум бир мамлакатда ривожланиши эса ўша давлатнинг таназзулига олиб боради.
Коррупция – давлат ва жамият кушандаси

Хоразм вилояти божхона бошқармасида шахсий таркиб ўртасида тамагирлик, порахўрлик каби салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида ходимларнинг ота-оналари, оила аъзолари ҳамда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ва  тадбиркорлар иштирокида профилактик йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишни бошқарма бошлиғи ўринбосари М.Уразалиев очиб, божхона органлари шахсий таркиби ўртасида қонунбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда божхона органларини нопок ходимлардан тозалаш борасида аниқ йўналишга эга бўлган кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги ҳақида сўз юритди.

Қонунийлик, очиқлик, шаффофлик, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, тизимлилик ва бошқа бир қатор сифатлар коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари ҳисобланади. Хоразм вилояти божхона бошқармасида ҳам унга қарши курашиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида бошқарма аппарати ва постларида коррупцияга қарши курашиш бўйича 60 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди. Шахсий таркиби орасида тамагирлик, порахўрлик, хизмат интизоми ва қонунчиликни бузилиши каби салбий ҳолатларни олдини олиш борасида ходимлар билан индувидуал профилактик суҳбатлар олиб борилган.

Шунингдек тадбир давомида, “Коррупция – ҳалокатга йўл” номли видеоролик намойиш этилди.

Йиғилиш якунида, ота-оналар сўзга чиқиб, бундай салбий иллатларнинг олдини олишда биз ота-оналарни роли катта эканлиги, ҳар бир божхона ходими ватанга сидқидилдан ва  ҳалол хизмат қилиши, жонажон Ватанимизни бунданда ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиши лозимлигини яна бир бор эслатиб ўтдилар.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

3.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг