Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хоразмда минифутбол бўйича мусобақа ўтказилди
832
Спортнинг инсон саломатлигидаги аҳамияти ортиқча таърифга муҳтож эмас. Зеро, соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўлади.
Хоразмда минифутбол бўйича мусобақа ўтказилди

Шу мақсадда Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан шахсий таркиб ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни мунтазам равишда спорт машғулотларига жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Яқинда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Хоразм вилояти божхона бошқармасидаги бошланғич ташкилоти томонидан бошқарма ходимлари ўртасида минифутбол бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақа регламентига кўра, бошқарма аппарати ва божхона постларидан ташкил топган 7 та жамоа 2 гуруҳга бўлиниб, ўзаро куч синашдилар. Ўз навбатида гуруҳлардан юқори натижаларга эришган 2 тадан жамоалар кейинги босқичга йўлланма олишди.

IMG_20180608_192603+.jpg

 

IMG_20180608_201507+.jpg

Мусобақа якунларига кўра, вилоят божхона бошқармасининг “Бошқарма 1” жамоаси биринчи ўринни эгаллаган бўлса, “ТИФ божхона постлари” жамоаси иккинчи ўринни ва “Урганч аэропорти-2” терма жамоаси учинчи ўринларни эгаллашди.

Шунингдек, бир гуруҳ ходимлар “Энг яхши ўйинчи”, “Энг яхши хужумчи”, “Энг яхши ҳимоячи”, “Энг яхши дарвозабон” номинациялари бўйича тақдирланишди.

Мусобоқа сўнгида терма жамоа аъзолари ва ғолиблар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Урганч шаҳар кенгаши томонидан диплом, бошқарманинг фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Хоразм вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

20.06.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг