Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ал-Хоразмий” номидаги академик лицейда ёшлар билан учрашув
199
Фарғона вилояти Ёшлар иттифоқининг вилоят божхона бошқармаси бошланғич ташкилоти етакчилари, ўсиб келаётган ёш авлодни ақлан етук ва маьнан баркамол бўлиб тарбияланишларида ҳамда ёшлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларни содир этилишини олдини олиш мақсадида қатор ўқув масканларида ёшлар билан очиқ мулоқот тадбирларини давом эттиришар экан, навбатдаги учрашув Фарғона шаҳридаги “Ал-Хоразмий” номидаги “ТАТУ” академик лицейида бўлиб ўтди.
“Ал-Хоразмий” номидаги  академик лицейда ёшлар билан учрашув

Бугунги  ёшларни шунчаки, қуруқ гап билан жалб этиб бўлмайди. Шунинг учун минг бора эшитгандан бир бора кўрган афзал деганларидек, ёшлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда, даставвал эътиборсизлик, лоқайдлик оқибатида жиноят йўлига кириб қолган ёшларнинг ҳаёти парокандаликка учраганлигини  акс эттирувчи видеофильм намойиш этилди.

– Бу бежиз эмас албатта – дейди, Фарғона вилояти божхона бошқармаси ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот етакчиси  Ш.Арипов. – Чунки бугун мамлакатимизда ёшларни билим олишлари ва юртимиз равнақига ярайдиган мутахассислар бўлиб етишишлари учун барча шароитлар яратилган, аммо тўғри йўлни топа олмай жиноят содир этаётган айрим ёшлар ҳам учрамоқда.

Тадбир давомида ўқувчиларга ёшлар иттифоқининг божхона бошқармаси бошланғич ташкилоти томонидан Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга кириш истагида бўлганлар учун институт имтиҳонлари тўғрисида, шунингдек, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлганлар учун эса божхона соҳасидаги меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Очиқ мулоқот кўтаринки руҳда давом эттирилиб, ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга божхона ходимларидан жавоблар олишди.

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

8.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг