Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди
323
Бухоро вилояти божхона бошқармаси масъуллари ҳамиша тадбиркорлар билан мулоқотда, уларнинг муаммоларини ўз вақтида ўрганиб, соҳага оид масалаларни ижобий томонга ҳал қилиб беришга интилишади.
Бухорода  тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди

Шунингдек, уларни божхона қонунчилиги билан батафсил таништириш асносида, тизим доирасида содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ҳам амалга оширишади.

Куни кеча Бухоро вилояти Давлат солиқ бошқармаси  биносида тадбиркорлар иштирокида яна бир тадбир ташкил этилди. Унда вилоятда фаолият кўрсатувчи  божхона, солиқ ва  прокуратура органларидан ҳамда Савдо-саноат палатасидан вакиллар иштирок этишди.

Тадбир давомида қилинган маърузаларда тадбиркорлик субъектларига улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга йўналтирилган кенг кўламли маълумотлар тақдим этилди. Вилоят божхона бошқармаси номидан  сўзга чиққан Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи Э.Раҳматов, нафақат тадбиркорни божхона қоидабузарлигини содир этишдан сақланишга чақирди, шу билан биргаликда божхона хизматларидан фойдаланиш чоғида тадбиркорларга бугунги кунда қандай енгиллик ва қулайликлар берилганлиги билан таништириб борди.

Элликка яқин тадбиркорлик субъектлари иштирок этган йиғилиш бошқа шу каби тадбирлардан нафақат тадбиркорлик соҳаси тараққиётини кўзлаб қабул қилинаётган қонун ва фармонларнинг кенг муҳокамасига бағишланганлиги  ва очиқ мулоқот тарзида ташкил этилиб, эркин маълумот алмашиниш руҳида ташкил этилганлиги билан аҳамиятли бўлди. 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

10.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг