Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш – бугунги куннинг устувор вазифасидир
174
Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг қабул қилиниши тарихий аҳамиятга эга ҳужжатлардан бири ҳисобланади. Мазкур қонунда коррупцияга қарши курашишда коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги каби масалалар аниқ белгилаб қўйилган.
Коррупцияга қарши курашиш – бугунги куннинг устувор вазифасидир

Шундай экан, бу иллатнинг нақадар мудҳиш эканини тушуниш, шунингдек, унга қарши курашиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз ҳисобланади.

Бугун бу борада кўзланган мақсадга эришиш учун кенг жамоатчилик ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш самарали натижани бермоқда.

Шундан келиб чиқиб, Божхона соҳасидаги масъул ходимлар томонидан ҳам кенг жамоатчилик ўртасида коррупция ва таъмагирлик иллатларига йўл қўймаслик, божхона ходимлари томонидан ўзларига юклатилган хизмат вазифаларини сидқидилдан ва ҳалол бажаришлари юзасидан доимий равишда тушунтириш ва профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу борадаги навбатдаги Китоб туманида ўтказилган тадбирда Китоб, Шахрисабз ва Яккабоғ туманларидаги ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва божхона пости ходимларига божхона соҳасида коррупция ва бошқа қонунбузарликларни олдини олиш юзасидан кенг қамровли тушунтиришлар берилди. Шу жумладан, божхоначиларга ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва тадбиркорлар билан хушмуомала бўлиш, уларнинг мурожаатларига тезкорлик билан жавоб қайтариш, бу борада сансалорликларга йўл қўймаслик, божхона расмийлаштируви жараёнларида ортиқча ҳужжатларни талаб қилмаслик уқтирилди.

Мазкур йўналишда бирор бир муаммолар юзага келадиган тақдирда, Давлат божхона қўмитасининг 11-08 рақамли ишонч телефонига мурожаат этишлари ҳақида яна бир бор эслатиб ўтилди.

  Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

11.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг