Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар спорт ўйинлари мусобақасида ғолиб бўлишди
300
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Хоразм вилояти кенгаши томонидан вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбий қисмларда хизмат олиб бораётган ёшлар ўртасида миллий спорт ўйинлари – арқон тортиш ва тош кўтариш бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди.
Божхоначилар спорт ўйинлари  мусобақасида ғолиб бўлишди

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, шунингдек, ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга янада кенг жалб қилиш ҳамда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида ташкил этилган мусобақалар вилоятимизнинг барча худудларида 1-6 октябрь кунлари “Ёшлар иттифоқи кунлари” спорт ҳафталиги доирасида ўтказилди.

Урганч шаҳрининг Амир Темур истироҳат боғи ҳудудида жойлашган “Ёшлар маркази” биносида ташкил этилган мазкур мусобақада Мудофаа, Ички ишлар, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар ҳамда божхона бошқармаларининг 35 ёшгача бўлган ходимларидан ташкил топган жамоалари ўзаро куч синашди.

Мусобақаларда мувафаққиятли иштирок этган вилоят божхона бошқармаси жамоаси финалгача етиб келди. Тош кўтариш мусобақасида 3 ўринни, арқон тортиш бўйича Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан ўзаро беллашган вилоят божхона бошқармаси жамоаси фахрли 1 ўринни қўлга киритди.

Ғолибларга эсдалик совғалар топширилди.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

 

11.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг