Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар биринчиликни қўлга киритишди
355
Нукус шаҳрининг Турон футбол стадионида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар ўртасида спортнинг “Енгил атлетика” тури бўйича Қорақалпоғистон Республикаси “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти биринчилиги бўлиб ўтди.
Божхоначилар биринчиликни қўлга киритишди

Мусобақа халқаро енгил атлетика федерацияси – “IAAF” қоидасига мувофиқ 100 метр, 400 метр, 1000 метр, 3000 метр ва 4х100 метр эстафеталик югуриш туридан ўтказилди.

Қизғин кечган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходими Аскаров Собирга тенг келадигани топилмади. У 1000 метр масофага югуриш бўйича фахрли 1-ўринни эгаллади.

Ғолибларга медал ва диплом билан биргаликда эсдалик совғалари топширилди.

Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати

12.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг