Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитасида 2018 йил 9 ойлик фаолият якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди
609
2018 йил 15 октябрь куни Давлат божхона қўмитасида жорий йил 9 ойлик фаолият якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Видеселектор шаклида ташкил қилинган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри божхона бошқармалари, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси, Олий ҳарбий божхона институти ва Миллий кинология маркази шахсий таркиби иштирок этди.
Давлат божхона қўмитасида 2018 йил 9 ойлик фаолият якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди

Тадбирда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3939 қарори ижроси доирасида божхона органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ҳудудий гуруҳлар таркибидаги божхона мутасаддиларининг фаоллиги ва жонбозлигини янада ошириш, тадбиркорларнинг муаммоларини бартараф этиш йўлида бор имкониятларини сафарбар этиш зарурлиги қайд этилди.

Ҳайъат ишида божхона органларининг 2018 йилнинг 9 ойи давомидаги фаолияти якунлари ва келгусидаги вазифалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантириш Ҳаракатлар стратегияси доирасида божхона маъмурчилигини кучайтириш, амалиётга жорий этилган ахборот-коммуникация технологияларини такомиллаштириш, божхона расмийлаштирув жараёнларини соддалаштириш ва тўловлар йиғилувчанлигини ошириш ҳамда истиқбол режа кўрсаткичларини сўзсиз бажарилишини таъминлашда божхона органлари томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Натижада, ҳисобот даврида давлат бюджетига ундирилиши лозим бўлган божхона тўловлари бўйича белгиланган режа 115 % га бажарилди.

2018 йилнинг ўтган 9 ойи давомида тадбиркорлик субъектларига божхона тўловларидан 30,6 трлн. сўмлик имтиёзлар қўлланилган бўлиб, бу рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш, ушбу жараёнларга замонавий техника ва технологияларни татбиқ этиш, ишчи ўринларни кўпайтириш ва инновацион ғоялар устида изланишга хизмат қилмоқда.

Республикамиз божхоначилари томонидан контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш йўналишида ўтказилган тадбирлар ва божхона кўриклари натижасида 7,9 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, 94,3 млрд. сўмлик товарлар олиб қўйилган.

Йиғилишда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш аҳволи ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Ҳисобот даврида божхона органларига 2,7 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг асосий қисми божхона органлари хизматига кириш, қайта тиклаш ва ротация қилиш, божхона тўловларидан имтиёз ва префренциялар олиш масалаларига доирдир.

Шунингдек, тизимда коррупцияга қарши муросасиз муҳитни шакллантириш, мансабдор шахсларни пора эвазига ўзига оғдиришга уринган шахсларни фош қилиш, бу борада намуна кўрсатган ходимларни рағбатлантириш масалалари чуқур таҳлил қилинди.

Йиғилишда жорий йилнинг 9 ойи давомида божхона органлари фаолиятида йўл қўйилган айрим камчиликлар кескин танқид қилиниб, бунга йўл қўйган марказий аппарат ва ҳудудий божхона бошқармалари бошлиқларининг ахборотлари эшитилди.

Йиғилишда ташкилий масалалар кўрилди. Хизмат сифатини яхшилаш, бўш бўлиб турган лавозимларни тажрибали ходимлар билан жамлаш мақсадида ҳудудий божхона бошқармаларининг 2 нафар бошқарма бошлиғи ўринбосари бошқа ҳудудларга ротация қилинди. Шунингдек, юклатилган вазифаларни бажариб, тизимда ўрнак кўрсатиб хизмат қилаётган 3 нафар ёш бўлим бошлиқлари ҳудудий божхона бошқармаларига бошлиқ ўринбосари этиб тайинланди.

Ҳайъат йиғилишида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

15.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг