Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш - муҳим вазифа!
285
Хоразм вилояти божхона бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалалари тўғрисида”ги 24-сонли қарори юзасидан вилоят Жиноят ишлари бўйича суди, прокуратура, ички ишлар, давлат солиқ идоралари, Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси ҳамда адвокатлар палатаси ва ОАВ ходимлари иштирокида ўқув-семинари ўтказилди.
Фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш - муҳим вазифа!

Ўқув-семинарида айрим масалалари мазкур қарори билан  амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилгани ҳамда у тергов суд амалиётида айрим муаммолар келиб чиқаётгани муносабати билан ишлаб чиқилганлиги, қарор билан судларнинг эътибори шахснинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда белгиланган тартибда исботлангунга қадар айбсиз ҳисобланиши ҳақидаги Конституцияда мустаҳкамланган айбсизлик презумпциясига қатъий риоя этиш зарурлигига каратилмокда.

Шу муносабат билан ҳар бир иш бўйича иш юритувда жиноят-процессуал қонуни нормаларига қатъий амал қилиш шартлиги тўғрисидаги Жиноят-процессуал кодексининг 11-моддасида (қонунийлик) белгиланган талабларга суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суд томонидан қатъий риоя этиш мухим аҳамият касб этади.

Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан қонун нормаларини аниқ бажариш ва унга риоя этишдан ҳар қандай чекиниш, у қандай сабабга кўра, юз берганлигидан қатъи назар, шу йўл билан олинган далилларнинг номақбул (яроқсиз) деб топилишига олиб келади. Ўз навбатида, номақбул далиллар юридик кучга эга бўлмай, улардан Жиноят-процессуал кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган ҳолатларни исботлаш учун фойдаланиш ҳамда уларни айблов асосига қўйиш мумкин эмас. Шу муносабат билан Пленум карорда исбот қилиш жараёнида далилларнинг мақбуллиги тўғрисидаги масалани тўғри ҳал этиш муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

Далиллар мақбуллигининг шартлари эса, қуйидагилардан иборат:

- далил тегишли субъект томонидан, яъни далилни олиш билан боғлик бўлган процессуал ҳаракатни ўтказишга ваколатли мансабдор шахс томонидан олинган бўлиши;

- фактга оид маълумотлар фақат Жиноят-процессуал кодексининг 81-моддасининг (далилларнинг турлари) 2-қисмида қайд этилган манбалардан олинган бўлиши;

- далил уни олиш билан боғлик процессуал ҳаракатни ўтказишга оид қоидалар ва тартибга риоя этилган ҳолда олинган бўлиши;

- далилни олишда тергов ва суд ҳаракати жараёни ва натижаларининг қайд этилишга доир қонуннинг барча талабларига амал килинган бўлиши.

Пленум карорида далиллар мақбуллигига таалуқли юқорида санаб ўтилган шартлардан бирортасига амал қилмаслик далилнинг номақбул деб топилишига асос бўлиши белгилаб қўйилди.

Семинарда таъкидланганидек, муҳокама этилган Пленум қарори жиноят ишларини қонуний ҳамда адолатли ҳал этишда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга, қонун ҳужжатларининг суд амалиётида аниқ ва бир хилда татбиқ этилишига, ягона суд амалиётини шакллантиришга, шунингдек янги қабул қилинган қонун ҳужжатларини амалиётда янада самарали қўлланилишига хизмат қилади.

Тадбирда Пленум қарорининг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятини маҳаллий аҳолига ва маҳаллаларда етказиш тадбирларни амалга ошириш лозимлиги қайд этилди.

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 августдаги “Берилган божхона имтиёзларидан мақсадли фойдаланилишини камерал назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг ўзаро ҳамкорлиги механизми тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш” ҳақидаги 617-сонли қарорининг мазмун моҳияти ҳам тушунтириб берилди.

Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширишларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Б-55-сонли буйруғи мазмун-моҳияти ўрганилиб “Коррупцияга қарши курашиш” мавзусида мутахассисларнинг маърузалари тингланди.

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

19.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг