Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси инвесторлар билан мулоқотга ҳар доим тайёр
357
Божхона хизматини мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга мос равишда, тадбиркорлик субъектлари, хусусан маҳаллий ва хорижий инвесторлар талабларини ўрганган ҳолда ислоҳ қилиш Давлат божхона қўмитаси олдида турган долзарб вазифа ҳисобланади.
Давлат божхона қўмитаси инвесторлар билан мулоқотга ҳар доим тайёр

Мазкур йўналишда ишларни жадаллаштириш, Ўзбекистон Республикасида қулай тадбиркорлик муҳитини яратишда божхона тизимида мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилиш мақсадида, Давлат божхона қўмитасининг мутахассислари маҳаллий ва хорижий инвесторлар иштирокидаги тадбирларда мунтазам қатнашмоқдалар.

Мазкур тадбирлар доирасида билдирилган фикрлар божхона хизмати фаолиятининг ривожланишида муҳим омил ҳисобланади. Давлат божхона қўмитасида тизимли ислоҳотларни, авваламбор фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари талабларига ҳамоҳанг равишда амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айни шу мақсаддажорий йилнинг 17-18 октябрь кунлари АҚШ Халқаро тараққиёт Агентлиги (USAID) томонидан пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида ташкил қилинган “Савдо ва инвестицияларни ривожлантиришда янги истиқболлар” мавзусидаги VIII Ўрта Осиё савдо форумида Давлат божхона қўмитасининг мутахассислари иштирок этдилар.

Савдо форуми доирасида “Инвестицияларни жалб қилишда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш масалалари” мавзусидаги гуруҳ йиғилишида, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиётига маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштиришда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш, хусусан давлат божхона чегарасида контрафакт маҳсулотлар кириб келишини олдини олиш масаласи муҳокама қилинди.

Гуруҳ йиғилишида иштирок этган маҳаллий ва хорижий инвесторлар, турли ишбилармон доира вакиллари, Ўзбекистонда интеллектуал мулкни ҳимоя қилишда божхона органларининг ўрни хусусида фикрлари билан ўртоқлашдилар.

Муҳокама жараёнида давлат божхона қўмитаси тизимида амалга оширилаётган ижобий ва салмоқли ислоҳотлар алоҳида диққатга сазоворлиги таъкидланди.

Гуруҳ йиғилиши якунлари бўйича интеллектуал мулкни ҳимоя қилишда божхона органларининг ролини ошириш бўйича қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди:

  1. Контрафакт маҳсулотларни божхона чегарасининг ўзида аниқлаш ва божхона хизмати ходимларининг фаолиятига кўмаклашиш мақсадида, қонун доирасида товарларнинг контрафактлигини аниқлаш механизмини ишлаб чиқиш;
  2. Божхона хизмати ходимларини товарларнинг контрафакт хусусиятдалигини аниқлаш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида мутахассилар иштирокида семинар-тренинглар ташкил қилиш;

3.Хорижий давлатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда, интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузиш учун жавобгарлик меъёрларини ошириш, ушбу турдаги ҳуқуқбузарликлар учун миллий қонунчилигимизда жиноий жавобгарлик чоралари белгилаш;

  1. Контрафакт маҳсулотларни божхона чегарасининг ўзида аниқлаш мақсадида, ушбу маҳсулотларнинг қалбакилик хусусиятларини тасдиқловчи хулоса тақдим қиладиган масъул органни белгилаш.

Давлат божхона қўмитаси мутахассислари савдо форуми иштирокчиларига билдирилган таклифлар учун миннатдорчилик билдирдилар.

Биз божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш йўналишида амалга ошираётган ислоҳотлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари фикрларига таянишини ҳар доим таъкидлаймиз. Шу мақсадда, Давлат божхона қўмитаси фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари билан мулоқотга ҳар доим тайёрлигини маълум қилади ва мазкур йўналишда таклифларни кутиб қолади.

22.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг