Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тайинловлар
574
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг 2018 йил 15 октябрдаги бир қатор буйруқларига биноан ҳудудий божхона бошқармаларида қатор лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Божхона хизмати майори Салимжонов Нодирбек Рахимжонович Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб;

Божхона хизмати подполковниги Ирисбаев Шухрат Кабулович Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига;

Божхона хизмати майори Туйчиев Улуғбек Равшанбоевич Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига;

Божхона хизмати майори Жалилов Акмал Кобилжонович Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига;

Божхона хизмати майори Исмаилов Алишер Равшанович “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

21.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг