Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухоро вилояти божхоначиларига “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири батафсил тушунтирилди
392
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини божхона ходимлари ва кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Бухоро вилояти божхона бошқармасида ҳам тадбир ташкил этилди. Унда нафақат вилоят божхона бошқармаси шахсий таркиби шу билан бир қаторда Сенат аъзолари, вилоят халқ депутатлар кенгаши депутатлари ҳамда адлия органлари мутахассислари иштирок этишди.
Бухоро вилояти божхоначиларига “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири батафсил тушунтирилди

Бўлиб ўтган тадбирда янги таҳрирдаги Қонуннинг энг аҳамиятли жиҳатлари, унга киритилган ўзгартиришлар ва янгиликлар йиғилганларга бирма-бир тушунтириб ўтилди. Хусусан, “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонун бундан 21 йил илгари илк бора 14 моддадан иборат ҳолда маъқулланган бўлса, янги таҳрирга кўра, замон ва тизимдаги ислоҳотлар ҳамда талаблардан келиб чиқиб, 6 боб 37 моддани ташкил этди.

Шунингдек, Қонунда божхона органлари фаолиятининг асосий принциплари сифатида қонунийлик, ягоналик, очиқлик ва шаффофлик, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда ушбу ҳуқуқлар, эркинликлар ва қонуний манфаатларни ҳурмат қилишдан иборатлиги  тегишли моддалар билан мустаҳкамлаб қўйилган.

Янги таҳрирдаги қонунда божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ моддалар киритилиши шу билан бир қаторда, тизимда меҳнат қилиб келаётган ходимларнинг ижтимоий ҳимояси масалалари ҳам назардан четда қолмади. Яна бир янгилик сифатида, Қонунга биноан эндиликда божхоначиларнинг жавобгарлиги оширилди. Яъники, божхона органи ходими ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги,  шунингдек хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги учун қонунга мувофиқ жавобгар бўлиши ва бир қатор масалаларда уларнинг жавобгарлиги оширилиши қатъиян белгилаб ўтилди.

Тадбир якунида иштирокчиларни Қонун доирасида қизиқтирган саволларга, юридик соҳа вакиллари кенг кўламли тушунтириш бериб ўтдилар.

1.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг