Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши барчамиз курашишимиз даркор
298
Коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, шунингдек божхона органлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида вилоят божхона бошқармасининг Ўз хавфсизлик гуруҳи ташаббуси билан Фарғона вилояти нодавлат-нотижорат ташкилотлари, Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази ходимлари ва Фарғона вилояти божхона бошқармасига эндигина ишга кирга ёш божхона ходимлари ва уларнинг ота-оналари иштирокида анжуман ташкил этилди.
Коррупцияга қарши барчамиз курашишимиз даркор

Анжуманда, мамлакатимизда демократик қадриятлар қарор топиб бораётган бир вақтда айрим давлат хизматчилари томонидан порахўрлик, ўз мансаби мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларни содир этилиши давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий тизимига путур етишига омил бўлиши мумкинлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Қарорида белгиланган вазифалар тегишли идоралар томонидан изчил ҳаётга тадбиқ этилиб келаётган бир вақтда, барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар томонидан ижро этилаётган коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларига барчамиз биргаликда кескин курашмоғимиз даркорлиги анжуман иштирокчиларига етказилди.

Халқимизнинг том маънодаги адолат қарор топган жамиятда яшаши учун нафақат масъул шахслар, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши зарур. Бу фуқароларимизда коррупцияга, аниқроқ айтганда, ҳар қандай қонунбузарликка нисбатан муросасизлик кайфияти, маданияти шаклланишига ҳам боғлиқ. Чунки ҳар қандай қонунбузарликлар содир этилишига, кўп ҳолларда ўзимизнинг бефарқлигимиз, лоқайдлигимиз сабаб бўлиб келмоқда. Барчанинг якдиллиги, юрт тақдирига дахлдорлиги кучайиши ҳар қандай иллатнинг батамом барҳам топишига хизмат қилади.

2.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг