Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга барҳам бериш – бугунги кунда олдимизда турган долзарб вазифадир
338
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан ўтказилган навбатдаги давра суҳбати айнан шу мавзуга бағишланди.
Коррупцияга барҳам бериш – бугунги кунда олдимизда турган долзарб вазифадир

Давра суҳбатида божхона пости ходимлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этишди. Ўтган давр мобайнида коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш  ҳамда  унинг олдини олишга қаратилган мустаҳкам ҳуқуқий база ва тизимли амалиёт шакл­ланди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 3 январь куни имзоланган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419-сонли Қонуни ҳамда 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2752-сон қарори билан тасдиқланган 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури  бу борада ҳуқуқий таянч вазифасини ўтайди.

Ҳозирги кунда дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган энг долзарб масалалардан бири коррупция муаммоси эканлиги, шу боис, унга қарши курашиш халқаро миқёсга кўтарилиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалаларидан бирига айланганлиги, ушбу иллат олиб борилаётган ислоҳотлар йўлига жиддий тўсиқ бўлиши йиғилиш иштирокчилари эътиборига етказилди.

Коррупциянинг илдизларини бартараф қилиш учун мунтазам равишда иқтисодий ислоҳотлар олиб борилмоқда. Айниқса, иқтисодиётимизнинг муҳим таянчи бўлиб бораётган  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, турли назорат органлари томонидан  уларнинг  фаолияти  юзасидан текширишларни янада камайтириш  юзасидан  бир қатор самарали ишлар амалга оширилди. Бу эса ўз ўрнида ижобий натижалар бермоқда. Айни вақтда, божхона органларида яратилган интерактив хизматлар бунинг яққол мисолидир.  Бугунги кунда божхона органларида 36 тадан зиёд электрон дастурдан фойдаланиб келинмоқда, шулардан 17 таси интерактив хизмат хисобланади. Жумладан тадбиркорлар томонидан  БЮДни тақдим қилиш, шартномаларни мониторинг қилиш, бир қатор рухсатномаларни олиш  интерактив  хизматлар  ёрдамида  қисқа  вақт оралиғида амалга оширилади. Бу эса ўз навбатида тадбиркорларни давлат органлари ходимлари билан бевосита масофадан  туриб маълумот ва ҳужжатларини электрон тарзда юборилишини таъминлайди, ҳамда ТИФ қатнашчилари давлат  интерактив хизматлари ёрдамида экспорт ва импорт операцияларини қисқа муддатларда амалга оширади.

Давра суҳбати якунида берилган саволларга божхоначилар атрофлича жавоб бердилар.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

 

2.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг