Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Спорт – саломатлик кафолатидир
423
Барчамизга аёнки, ҳозирда юртимизда спортга жуда катта эътибор қаратилмоқда.
Спорт – саломатлик кафолатидир

Ёшларни спортга жалб қилиш уларни спорт соҳасида юксалтириш учун жуда кўплаб имкониятлар яратиб берилмоқда.

Спорт нафақат жисмоний, балки маънавий камолотга етишишда ҳам муҳим омилдир. У иродани тоблайди, аниқ мақсад сари интилишга ёрдам беради.

Спорт билан шуғулланган инсон касал бўлмайди, айниқса эрта тонгда бажарилган бадантарбия кун давомида юқори кайфиятни таъминлайди. Хар қандай спорт тури сизга куч, энергия бағишлайди, стресс чекинади, тушкунликдан халос бўлишга ёрдам бериб ишга бўлган интилиш ва ғайратни оширади.

Шу сабабли, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан доимий тартибда бадантарбия ва спорт машғулотлари, хусусан футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси, шахмат, югуриш, турникда тортилиш ва комплекс машқлар тўплами бошқарма раҳбаряти бошчилигида ўтказилиб келинмоқда. Ушбу машғулотларни ўтказилиб келиниши ходимларни айниқса, ёш ходимларни жисмонан соғлом ва маънан етук кадрлар бўлиб етиши учун хизмат қилади.

Дарҳақиқат шу сабабли бўлса керакки, вилоят божхона ходимлари Давлат божхона қўмитаси доирасидаги спорт мусобақаларда юқори ўринларни мунтазам эгаллаб келишмоқда. Шу билан бир қаторда Сурхондарё вилояти миқёсида  ҳам бошқарма ходимлари спортда ўз ўрнига эгалар, спортнинг “мини футбол” тури бўйича эса вилоятда бир неча йиллардан бери божхона ходимлари пешқадамликни сақлаб келмоқдалар.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

2.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг