Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси танлов эълон қилади
75
Давлат божхона қўмитаси Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ва унинг тасарруфидаги божхона постларида ахборот хавфсизлиги таъминланганлик ҳолатини текширтириш мақсадида эркин танлов эълон қилади.

Тижорат таклифлари 2018 йил 09 ноябрь куни соат 11.00 га қадар қабул қилинади. Танловга тижорат таклифининг келиб тушиш муддати, Сирдарё вилояти божхона бошқармасида рўйхатга олинган куни ҳисобланади.

Таклифлар техник ва тижорат қисмларга ажратилиб рақамланган, тикилиб муҳрланган ҳамда ёпиқ муҳрланган конвертларда устки қисмига танлов номи тўлиқ кўрсатилиб, мос равишда “Техник қисми” ва “Тижорат қисми” сўзлари ёзилган ҳолда алоҳида конвертларда топширилиши шарт.

Тижорат таклиф тақдим этилаётганда қуйидаги шартлар инобатга олинсин:

  • тўлов миллий валютада амалга оширилади, тўлов тури олдиндан 15%, қолган 85% иш якунланганидан сўнг (хулосалар тақдим этилганидан сўнг);
  • танловда иштирок этиш учун таклифлар ўзбек ёки рус тилларида тақдим этилиши мумкин;
  • хизмат кўрсатиш муддати 10 кун;
  • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома;
  • лицензия ва гувохнома нусхаси.

техник топшириқ илова қилинади (юклаб олиш).

Қўшимча маълумотлар олиш учун (0367) 227-89-08, (ички 67-71) телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин. Хужжатлар қуйидаги манзилда қабул қилинади: 120100, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Сайхун кўчаси.

 

2.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг