Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси делегацияси Халқаро божхона форумида иштирок этди
610
Божхона хизматини модернизация қилиш, уни ҳозирги замон ривожланиш тенденцияларидан келиб чиқиб ўзгартириш, ўз навбатида, хорижий давлатларнинг мазкур соҳадаги илғор тажрибаларини ўрганишни ва улар билан доимий мулоқот қилишни талаб қилади.
Давлат божхона қўмитаси делегацияси Халқаро божхона форумида иштирок этди

Айни шу сабабли, Давлат божхона қўмитаси хорижий давлатлар божхона хизматлари билан халқаро ҳамкорлик алоқаларини доимий равишда кенгайтиришга интилмоқда.

Мазкур йўналишда навбатдаги, божхона соҳасида фаол тажриба алмашиш майдонига айланган тадбир – Россия Федерациясида ўтказилди ва жорий йилнинг 24-25 октябрь кунлари Давлат божхона қўмитаси делегацияси Москва шаҳрида ўтказилган Халқаро божхона форумида иштирок этди.

Форумни ўтказишдан кўзланган мақсад – ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришда давлатлар ва бизнес доиралари ҳамкорлигини шакллантириш, божхона соҳасида самарали тажриба алмашиш ҳисобланади.

Форумда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ташкилотига аъзо давлатлар божхона хизматлари делегациялари, халқаро ташкилотлар, хусусан Жаҳон божхона ташкилоти вакиллари қатнашдилар. Мазкур тадбир хорижий давлатлар божхона хизматлари мутахассислари ўртасида ўзига хос мулоқот майдонига айланди.

Тадбир доирасида ўтказилган сессиялар, давра суҳбатлари, мастер-класслар ва презентацияларда халқаро ва минтақавий миқёсда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда мавжуд маъмурий тўсиқлар, божхона маъмурчилигини замон талабларидан келиб чиқиб ислоҳ қилиш, товарларнинг минтақавий ва халқаро экспортини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Халқаро божхона форуми йўналишларидан бири халқаро ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига бағишланди. Унда Давлат божхона қўмитасининг делегацияси хорижий давлатлар божхона хизматларининг вакиллари ҳамда халқаро ташкилотлар мутахассислари билан фаол мулоқот қилдилар. Мазкур жараёнда делегациямиз томонидан Давлат божхона қўмитасининг фаолиятига тегишли, Ўзбекистон Республикасидан товарларни экспорт қилишда божхона жараёнларини янада соддалаштириш ва Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий экспорт қилувчиларини қўллаб – қувватлаш йўналишида бир қатор масалалар хорижий давлатлар божхона хизматлари ходимлари билан муҳокама қилинди.

Форум доирасида ташкил қилинган кўргазмада божхона соҳасидаги энг сўнгги инновацион ғоялар, соҳада фаол қўлланилиши режалаштирилаётган янги технологиялар намойиш қилинди. Улар орасида божхона хизматларининг логистика ва молиявий тузилмаларининг замонавий имкониятлари, хусусан божхона операцияларини онлайн режимда кузатиш бўйича кўп тармоқли видеокузатув тизими иштирокчиларнинг эътиборини ўзига жалб қилди.

Мазкур Форум доирасида делегациямиз томонидан ўрганилган янгиликлар ва ўзлаштирилган тажрибалар келгусида Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб қилади.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

5.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг