Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Шерободда экспорт салоҳиятига эга корхона ишга туширилди
282
Хусусан, Шеробод туманида экспорт салоҳиятига эга бўлган “Комфорт инерт сервис” масъулияти чекланган жамиятининг гранит ва габбро тошларидан қурилишбоп пардозлаш плиталари ишлаб чиқариш лойиҳаси фойдаланишга топширилди.

Сурхонхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Б.Пўлатов, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов, вилоят фахрийлари ва мутасадди корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди. Сўзга чиққанлар вилоят қурилиш соҳасида ҳаётга тадбиқ этилаётган бундай йирик лойиҳалар мамлакатимиз тараққиёти, фаровонлигининг ифодаси эканлиги, пардозлаш плиталари корхонаси воҳада қурилиш материалларига бўлган талабни тўлиқ қондириш билан бир қаторда, унинг экспорт салоҳияти юксалишига ҳам замин яратишини таъкидлашди.

Умумий қиймати 5,1 миллион доллар бўлган мазкур корхонада 205 нафар киши доимий  иш билан таъминланган. Йилига 300 минг квадрат метр гранит ва габро маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга. Замон талабларига мос технологиялар билан жиҳозланган корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар халқ хўжалигининг муҳим тармоқларида фойдаланилиши билан бирга, хорижга ҳам экспорт қилинади.

 

         Ш.Ўралов

Сурхондарё вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

 

7.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг