Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти Жанубий Америкалик инвесторлар билан учрашув ўтказди
764
Юртимизда бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини тўсқинликсиз амалга оширилишини таъминлаш, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти Жанубий Америкалик инвесторлар билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий инвестицияларни жалб қилишга қаратилган фармон ва қарорлари талабларидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 6 ноябрь куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида Чили Республикасининг Сантяго шаҳридан келган хорижий инвесторлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Боболов, Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари М.Солиев, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда “СATANZARO” PROCUREMENT SERVISE ташкилоти бош менежери Кристиан Фазио  бошчилигидаги Чилилик инвесторлар иштирок этдилар.

Учрашув давомида Чилилик инвесторлар томонидан товар ва хизматлар экспорти ва импорт операциялари тартиби хамда солиқ ва божхона   имтиёзлари тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича маълумот олишди.

Ушбу учрашув келажакда юртимизга салоҳиятли инвестицияларни жалб қилишда яна бир дадил қадам бўлди, деб айтишимиз мумкин.

Сурхондарё вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

 

7.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг