Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Termiz Cargo Center” МЧЖда тадбиркорлар билан сайёр учрашув ўтказилди
834
2018 йил 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3978-сонли қарори қабул қилинди.
“Termiz Cargo Center” МЧЖда тадбиркорлар билан сайёр учрашув ўтказилди

Қарорга кўра, эндиликда барча юридик шахслар мева-сабзавот махсулотларини дастлабки тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз амалга ошириш имкониятига эга бўлдилар.

Шунингдек, мазкур қарор билан экспорт қилинадиган мева-сабзавот махсулотлари божхона кўригидан ўтказилмаслиги, бунда ҳужжатларда мавжуд маълумотларнинг ишончлилиги, шунингдек, товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ноқонуний олиб ўтиш учун экспорт қилуви жавобгар бўлиши кўрсатиб ўтилди.

Ушбу қарор талабларини тадбиркорларга тарғиб қилиш ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспортида юзага келаётган муаммоли ҳолатларнинг ечими бўйича  “Termiz Cargo Center” МЧЖда тадбиркорлар билан сайёр учрашув ўтказилди. Ушбу тадбирда Давлат божхона қўмитаси  раис ўринбосари М.Солиев, вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти ва масъул ходимлари, вилоят прокуратураси раҳбарияти, ягона дарча маркази мутахассислари ва мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этишиб, тадбиркорлар томонидан айтилган муаммоларни ечими юзасидан тегишлича маълумот бердилар. Жумладан, “Агромаршал экпорт-импорт” МЧЖ раҳбари З.Муҳаммад Азиз томонидан картошка маҳсулотини импортга олиб кириш борасида амалий ёрдам сўраб берган саволига ДБҚ Раиси ўринбосари М.Солиев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январдаги ПФ-5303-сон Фармони билан барча хўжалик юритувчи субъектларга божхона тўловларидан имтиёз қўлланилиши назарда тутилганлиги таъкидланиб, ушбу масалада божхона органлари томонидан тадбиркорга барча қулайликлар яратибберилиши таъкидланди. Шунингдек, “Жануб нур замин” МЧЖ раҳбари Х.Садаев, экспортга олиб чиқилаётган мева-сабзавот маҳсулотларига Ташқи савдо вазирлиги томонидан белгиланаётган тавсиявий аҳамиятга эга бўлган  нарх даражаси тўғрисида берган саволи бўйича тегишли маълумотларга эга бўлди.

Учрашувда сўзга чиққанлар Сурхондарё вилоятининг асосан мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга экспортга чиқариш имкониятларини юқори баҳолашиб,  тадбиркорларга бу соҳада Давлатимиз томонидан яратилаётган қулай шарт-шароит ва имтиёзларни таъкидладилар. Бунинг исботи сифатида вилоятдан 2017 йилнинг 10 ойи давомида қиймати 77,14 млн. АҚШ долларилик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган бўлса, 2018 йилнинг мос даврида ушбу кўрсаткич 102,51 млн. АҚШ долларига етган ҳамда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 33 %га ошганлиги келтириб ўтилди.

7.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг