Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
"Тошкент-АЭРО" ИБК ишга таклиф қилади
413
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси дурадгор, электромонтёр ва чилангар-сантехник лавозимларига ишга таклиф этади.

Ушбу лавозимларда ишлаш истагидаги номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

  • Дурадгор лавозимига – йўналиш бўйича ўрта-махсус касбий маълумот ва бир йилдан кам бўлмаган иш стажи, касби бўйича бажарадиган ишлар юзасидан мутахассис (дипломи асосида) бўлиши;
  • Чилангар-сантехник лавозимига – йўналиш бўйича ўрта-махсус касбий маълумот, касби бўйича бажарадиган ишлар юзасидан мутахассис (дипломи асосида) бўлиши;
  • Электромонтёр лавозимига – йўналиш бўйича ўрта-махсус касбий маълумот, касби бўйича бажарадиган ишлар юзасидан мутахассис (дипломи асосида) бўлиши;
  • Жисмонан соғлом бўлиши талаб этилади.

Мазкур талабларга жавоб берадиган ва ушбу лавозимларда ишлаш истагида бўлган номзодлар ҳар куни соат 9.30дан соат 17.30га қадар “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексининг Кадрлар бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.

Мурожаат учун телефон: 120-86-35

Мўлжал: Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропорти

8.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг