Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тилла тақинчоқларни ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
131
Фуқаролар томонидан ўз эҳтиёжлари учун 65 граммгача заргарлик буюмларини божхона тўловларисиз юртимизга олиб кирилишига рухсат этилганлигига қарамай ушбу маҳсулотларни мамлакатимизга ноқонуний тарзда олиб киришга бўлган уринишлар афсуски ҳамон учрамоқда.
Тилла тақинчоқларни ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди

Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний ҳаракатланишига доир навбатдаги  ҳуқуқбузарликни фош этишди. Аниқроғи, постнинг кириш пиёда йўлаги орқали қўшни Туркманистон  Республикасидан кириб келаётган фуқаролар Х.Ё, Ж.М ва Ш.Т.лар белгиланган тартибда холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахслар йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида ҳам маълум қилинмаган заргарлик буюмларини божхона назоратидан яширган ҳолда қайта сотиш мақсадида олиб келаётганлиги  фош этилди.

Аниқланган, ушбу тилла тақинчоқларнинг умумий оғирлиги 472,75 граммни, қиймати эса қарийб 100 миллион сўмни ташкил этди.

Айни вақтда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан йил бошидан буён 8 та ҳолатда умумий оғирлиги 718,8 грамм оғирликдаги,  қиймати эса 125 млн. 500 минг сўмлик тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

 

 

8.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг