Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширилган рациялар “яшил” йўлакдан ўтолмади
121
Бугунги кунда Фарғона халқаро аэропорти божхона чегараси ўтиш пунктида жисмоний шахсларнинг божхона ҳудудига кириб келиши ва уни тарк этиши учун “яшил” ва “қизил” йўлак тизими тўлақонли хизмат қилиб келмоқда.

Бу тизим фуқароларимизнинг тез фурсатда божхона назоратидан ўтишини хамда божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларни декларациялаш учун тегишли йўлакни онгли равишда танлаш имконини яратади. Афсуски, бу каби қулай шароитлардан тўғри ва самарали фойдаланиш ўрнига мазкур талабларга риоя қилмай, декларацияланиши лозим бўлган товар-моддий бойликларни божхона ходимларидан яшириб олиб киришга уринишлар ҳали-ҳануз кўзга ташланмоқда

Бунга мисол қилиб яқинда Фарғона халқаро аэропортида Россия Федерациясидан учиб келган фуқаро И.Р  нинг белгиланган тартиб-қоидаларни бузганлигини олишимиз мумкин. Аниқроғи, яшил йулак орқали ҳаракатланган ушбу фуқаронинг қўл юклари кўздан кечирилганда, қўл сумкасида 6 дона “MOTOROLA” русумли рация ҳамда 20 дона “MOTOROLA TLKR Battery” радиоэлектрон воситаси учун аккумлятор (баратейка) ларни божхона ходимларидан беркитиб олиб киришга бўлган уриниши фош этилди.

Мазкур ҳолат Фарғона вилояти маъмурий суди томонидан кўриб чиқилиб, хуқуқбузарга нисбатан жарима солинди ҳамда олиб келинган товар моддий бойлиги давлат фойдасига мусодара этилди.

Таъкидлаш жоизки, жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республика ҳудудида фойдаланишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги ва мақсаддаги радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни шу жумладан турли хил асбоб-ускуналарга ва транспорт воситаларига бутловчи буюмларни чет элдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг рухсатига биноан амалга оширилади.

8.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг