Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрири тушунтирилди
207
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини божхона ходимлари ва кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Сирдарё вилояти божхона бошқармасида тадбир ташкил этилди.
“Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрири тушунтирилди

Унда  вилоят  божхона  бошқармаси  шахсий таркиби билан бир қаторда Сенат аъзолари, вилоят халқ депутатлар кенгаши депутатлари ҳамда адлия органлари рахбарлари иштирок этишди.

Бўлиб ўтган тадбирда янги таҳрирдаги Қонуннинг аҳамиятли жиҳатлари, унга киритилган ўзгартиришлар ва янгиликлар йиғилганларга тушунтирилди. Хусусан, “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонун бундан 21 йил илгари илк бора 14 моддадан иборат ҳолда қабул қилинган бўлса, янги таҳрирга кўра, замон ва тизимдаги ислоҳотлар ҳамда талаблардан келиб чиқиб, 6 боб 37 моддани ташкил этади.

Шунингдек, Қонунда божхона органлари фаолиятининг асосий принциплари сифатида қонунийлик, ягоналик, очиқлик ва шаффофлик, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда ушбу ҳуқуқлар, эркинликлар ва қонуний манфаатларни ҳурмат қилишдан иборатлиги  тегишли моддалар билан мустаҳкамлаб қўйилган.

Таъкидланганидек, қонуннинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, эндиликда юқори профессионал маҳорат, ахлоқий ва маънавий сифатларга эга ёшларни божхона органларига жалб этишга йўналтирилган кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишнинг принципиал жиҳатдан янги тизими яратилади.

Маълумки, амалиётда божхона ходимлари ҳам хизматга киришар экан, божхоначи қасамёдини қабул қилишади. Эндиликда ушбу анъана мазкур қонун доирасида қонунийлаштирилди.

Шунингдек, Қонун божхона органларининг асосий вазифалари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, божхона ходимларининг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг соғлигини сақлаш, меҳнатига ҳақ тўлаш, уй-жой майдони билан таъминлаш, давлат пенсия таъминоти, давлат суғуртаси ва тиббий-ижтимоий таъминоти каби масалаларни ҳам қамраб олган.

Тадбир якунида иштирокчиларни Қонун доирасида қизиқтирган саволларга, юридик соҳа вакиллари кенг кўламли тушунтириш бериб ўтдилар.                                                                                                          

Сирдарё вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

8.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг